Land Rover компанияси янги Defender 400e гибрид йўлтанламаси тақдимотини ўтказди, деб хабар беради New Atlas.
Йўлтанламас қуввати 141 от кучига тенг электроаккумулятор, шунингдек, 19,2 квТ/соат литий-ионли батарея билан жиҳозланган. Бундан ташқари, Defender 400э 296 от кучига эга 2.0 литрли тўрт цилиндрли двигателга эга. Автомобиль электр зарядда 43 километр йўл боса олади.
Мазкур гибрид соатига 100 километр тезликка 5,6 сонияда эришади, максимал тезлиги эса 209 км/соатга тенг.
Land Rover Defender 400э 50 квтли станцияда 30 дақиқа ичида 80 фоизга қувватланади.
Компания ҳозирча янги моделнинг нархи тўғрисидаги маълумотларни ошкор этмаган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойида Land Rover компанияси янги авлод улкан йўлтанламасини тайёрлаётгани ва у 2021 йилдан бозорларга чиқиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)