• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ССВ вакили дезинфекция туннелларидан фойдаланишда давом этиш кераклигини таъкидлади. Бир кун аввал вазирлик бундай туннелларни COVID-19’га қарши энг фойдасиз чора деб эълон қилганди

    Пандемия даврида кўрилган дезинфекция чоралари натижасида Ўзбекистонда ўткир ичак юқумли касалликларининг тарқалиши камайган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги бошқарма бошлиғи, эпидемиолог Рустам Икромов 7 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

    Рустам Икромовнинг таъкидлашича, «дезинфекцион туннелларнинг умумий фойдаси йўқ дейиш — бу (уларнинг аҳамиятини) жуда осон баҳолаш билан баробар». «У туннелларни бутунлай самарасиз, деб аташдан йироқ бўлардим», — деган Икромов, сўзига далил сифатида ўткир ичак юқумли касалликлари билан касалланиш ҳозиргача 2019 йилга нисбатан 61 фоизга, гепатит А билан касалланиш эса 76 фоизга камайганлигини келтирган.

    «Дезинфекция туннеллари бутунлай самарасиз деган ҳеч қандай расмий мақола ёки нуфузли идораларнинг кўрсатмаси, якуний хулосалар берилгани йўқ. Айрим манбаларда бундай туннеллар самарасиз деб кўрсатиляпти, бошқа манбаларда эса унинг ёндош юқумли касалликларга нисбатан самараси юқорилиги таъкидланмоқда», — деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги бошқарма бошлиғи.

    «Мактаб ва боғчаларда дезинфекция туннеллари ўрнатилмаслигига сабаб — болаларнинг шиллиқ қават пардалари катта одамларникига нисбатан нозик ва дезинфекцион эритмаларнинг уларга таъсири кучлироқ. Аммо қолган ҳолатларда, масалан, бозорлар, супермаркетлар, савдо мажмуаларига кириш жойларига ўрнатилган туннелларнинг зарари шу пайтгача ҳеч қаерда исботини топгани йўқ. Биз бундан ёрдамчи восита сифатида фойдаланишни давом эттиришимиз керак», — деди у.

    Аввалроқ 6 сентябрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати дезинфекция туннеллари коронавирусга қарши курашда энг фойдасиз чора эканлиги ҳақида хабар берган эди. Вазирлик Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Илмира Розиқованинг сўзларига таяниб, дезинфекция туннелларини метро ёки бошқа муассаса бинолари олдида ўрнатиш шарт эмаслиги ҳақида ёзган эди.

    Профессор Розиқованинг сўзларига кўра, дезинфекция туннеллари юқори нафас йўлларининг енгил қизаришидан то енгил куйишгача бўлган ҳолатларни келтириб чиқаради, бунинг оқибатида инсон аллергик ринит, конъюнктивит, бронхит, бронхиал астма каби касалликларга чалиниши мумкин. «Ҳозирда бундай нотўғри профилактика кўз конъюнктиваси ва юқори нафас аъзоларининг аллергик шикастланишига сабаб бўлмоқда», — дея Розиқованинг сўзларидан иқтибос келтирганди ССВ.

    Маълумот учун, германиялик вирусолог, Бонн университети Вирусология ва ОИВни тадқиқ қилиш институти директори, профессор Ҳендрик Штрик дезинфекциялаш учун мўлжалланган туннеллар коронавирус инфекциясидан ҳимоя қила олмаслиги, аммо улар ротавирус ва бошқа контактли инфекциялардан ҳимоя қилиши мумкинлигини таъкидлаган эди.

    07.09.2020, 16:29   Изоҳ (0)   39245
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна исий бошлайди

    07.09.2020, 16:09

    Самарада 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик муҳожир махсус лагерда яшаётгани маълум қилинди

    07.09.2020, 15:11

    Тошкентда сохта сертификат билан ўқишга кирмоқчи бўлган абитуриентларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    07.09.2020, 14:41

    Фарғона ва Наманганда бир гуруҳ шахслар талаб юқори бўлган дорини ноқонуний равишда қиммат нархда сотгани аниқланди

    07.09.2020, 14:12

    Самарқандда абитуриентларга 100-200 доллардан яширин алоқа воситаларини сотаётган шахс ушланди

    07.09.2020, 13:42

    Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 7 сентябрдан яна ўз фаолиятини давом эттиришни бошлади

    07.09.2020, 13:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.