«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудидан салқин ҳаво оқими кирди ва кундузги ҳарорат 4-6 даражага пасайиб, 26-28 даража иссиқни ташкил қилди.
«Кеча мамлакатимиз аҳолиси куз кириб келганини ҳис қилди. Айниқса, бугун кечаси ва эрталаб совуқ антициклоннинг таъсири сезилди — кечаси ҳаво ҳарорати пасайиб 10-13 даража бўлди, кундузи 25-30 даражагача исийди», — деб ёзмоқда «Гидрометеорология» хизмати маркази.
Қайд этилишича, икки кун давомида республика ҳудуди антициклон таъсирида бўлади, ҳафтанинг иккинчи ярмидагина ҳаво исий бошлайди.
Кечаси ҳарорат 12-17 даража, 8—9 сентябрда кундузи 25-30 даража, 10—12 сентябрда 27-32 даражани ташкил қилади. Таъкидлашича, бундай ҳароратлар ойнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрдан 3-6 даражага пастдир.
Изоҳ (0)