• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон ҳафта ичида. Коронавируснинг давоми, Навальний заҳарланиши атрофидаги гап-сўзлар ва тиниб-тинчимас беларуслар

    Куз ҳам кириб келди. Ўзгача бир кайфиятда ўтаётган 2020 йил кузининг илк ҳафтасида дунёда қандай ҳодисалар юз берди? Анъанавий ҳафталик дайжестимизда шу ҳақда ҳикоя қиламиз.

    Коронавирус

    Бутун дунёни ўзгартириб юборган коронавирус пандемиясини юзага келтирган COVID-19 касаллигининг пайдо бўлганига қарийб бир йил бўлмоқдаки, ҳамон касаллик чекинишни истамаяпти. Буни ўтаётган ҳафтада юз берган касаллик билан боғлиқ янги ҳолатлар ҳам тасдиқлаб турибди.

    Янсзи дарёсида сузиб кетаётган қайиқда сурат олаётган одамлар.

    Янсзи дарёсида сузиб кетаётган қайиқда сурат олаётган одамлар.
    Фото: Reuters

    Касаллик илк тарқаган Хитой бу борада анча муваффақият қозонган бўлса, касалликнинг иккинчи ўчоғи бўлган Европада яна касалланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Франция, Испания каби давлатларда кунлик касалланиш ҳолатлари анча ўсди. Энг кўп тарқалган АҚШда ўтган ҳафта бошида касалланганлар сони олти миллион кишидан ошди. Ўз навбатида ундан кейинги ўринда бораётган Бразилияда ҳам касалликка чалинганлар умумий сони ўсди. Ушбу мамлакатда ҳафта давомида касалликни юқтириб олганлар сони тўрт миллиондан ошди.

    Бу борада уни таъқиб қилиб келаётган Ҳиндистон ҳам унга яқинлашиб қолди. Ушбу мамлакатда ҳам касалликка чалинганлар умумий сони тўрт миллиондан ошган. Ўтган ҳафта давомида Россия касалликка чалинганлар сони миллиондан ошган 4-давлатга айланди. Шунингдек, Москва шаҳар мэри Сергей Собянин шаҳарда эпидемия кузда қайтадан авж олиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Туркияда эса касаллик ўзининг иккинчи чўққисига чиққанлиги маълум қилинди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжа маълум қилган.

    Маълумки, коронавирус бир неча юз минг кишининг ҳаётига зомин бўлди. Улар орасида турли хил касб эгаларини учратиш мумкин. Лекин бир касб эгалари борки, улар касаллик билан доимий ёнма-ён юришга мажбур бўлди. Улар — шифокорлар. Ўтган ҳафта таҳлиллардан шу нарса маълум бўлдики, бутун дунёда етти мингдан ортиқ шифокор коронавирус касаллигини юқтириб олиши натижасида вафот этган.

    Ҳафта ўрталарида бутун дунёда касаллик билан боғлиқ умумий ҳолатлар сони 26 миллиондан ошган бўлса, ҳафта охирига келиб бу борадаги кўрсатгич 27 миллиондан ошиқни ташкил қилди. Шундан 19 миллиондан ортиқ киши тузалган бўлса, 880 мингдан ортиқ одам касаллик оқибатида вафот этган. Бугунги ҳолат бўйича дунёдаги актив ҳолатлар сони етти миллионга яқинни ташкил қилмоқда.

    Фото: Reuters

    Давлатлар кесимида АҚШ 6,4 миллион ҳолат билан етакчилик қилаётган бўлса, ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон тўрт миллион 160 мингдан ортиқ ҳолат билан иккинчи ва Бразилия тўрт миллион 123 минг ҳолат билан учинчи ўринларни бўлишиб турибди. Кўриниб турганидек, ҳафта охирига келиб Ҳиндистон иккинчи ўринга чиқди. Шундай қилиб, коронавирус пандемияси давом этмоқда.

    Эски «Новичок»дан заҳарланган Навальний

    Ўтган ҳафтада 20 августдан буён кома ҳолатида қолаётган Россия мухолифати лидери Алексей Навальнийнинг заҳарланиши билан боғлиқ янги маълумотлар ошкор қилинди. Сиёсатчи Алексей Навальний Россияда асаб тизимини фалаж қилувчи, таркиби жиҳатдан «Новичок» моддасига ўхшаш жанговар модда билан заҳарланган. Бу ҳақда Германия ҳукумати маълум қилди, деб ёзмоқда Meduza.

    Қайд этилишича, сиёсатчи даволанаётган «Шарите» клиникаси шифокорларининг сўровига биноан ўтказилган тестлар натижалари Навальнийнинг организмида заҳар излари мавжудлигини кўрсатган. «Алексей Навальний Россияда кимёвий заҳарловчи модда қўлланган ҳолда амалга оширилган ҳужум қурбони бўлди», дейилади Германия ҳукумати баёнотида.

    Маълум қилинишича, Германия ҳукумати таҳлил натижалари ҳақида Европа Иттифоқи ва НАТОдаги ҳамкорларига, шунингдек, Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотга хабар беради. Россиянинг Германиядаги элчиси ҳам таҳлил натижалари ҳақида расман хабардор қилинади. «Биз Россия ҳукуматини бу ҳодиса бўйича тушунтириш беришга чақирамиз», дейилади баёнотда.

    Фото: «РБК»

    Шундан кейин можаро атрофида турли баҳс-мунозаралар кўпайиб кетди. Жумладан, Украина Ташқи ишлар вазирлиги сиёсатчи Алексей Навальнийнинг заҳарланишини «Кремлнинг мухолиф сиёсатчини ғайриинсоний жазолаши» деб атади ва воқеага «тегишли равишда» чора кўришга чақирди. «Цивилизациялашган дунёнинг фақат бир дадил позицияси ва қатъий қоралаши, шу жумладан, санкциялар Россия ҳукуматини жиноятлар содир этишни тўхтатишга мажбур қилиши мумкин...», дейилади Украина ТИВ баёнотида.

    Воқеага мамлакатда норозилик намойишлари давом этаётган Беларусь ҳам муносабат билдирди. Минскнинг ушбу муносабати бироз истеҳзо ҳам келтириб чиқарди. Гап шундаки, Беларусь президенти Александр Лукашенко 3 сентябрь куни Россия бош вазири Михаил Мишустин билан бўлиб ўтган учрашуви вақтида сиёсатчи Алексей Навальнийнинг «Новичок» гуруҳига кирувчи заҳар орқали заҳарлангани тўғрисидаги маълумотлар ёлғон эканини маълум қилди, деб хабар беради Meduza.

    Лукашенконинг таъкидлашича, Беларусь разведкаси бунга қадар Германия ва Польша ўртасида бўлиб ўтган суҳбатни ёзиб олишга муваффақ бўлган. Унда Навальнийнинг заҳарланмагани айтилган бўлиб, Беларусь президенти ушбу ёзувни Россия Федерал хавфсизлик хизматига беришни ваъда қилган. 4 сентябрь куни кечқурун Беларусь ҳукуматига қарашли «Пул первого» Telegram канали ушбу суҳбатни эълон қилди. Суҳбат қуйидагича:

    Варшава: Алло! Хайрли кун, Ник. Ишларинг қалай?

    Берлин: Ҳаммаси режадагидек… Навальний бўйича материаллар тайёр. Канцлер админстрациясига юборилади. Унинг баёнотини кутамиз.

    Варшава: Заҳарланиш аниқ тасдиқланадими?

    Берлин: Эшит, Майкл. Мазкур ҳолатда бу у қадар муҳим эмас… Уруш кетяпти… Уруш вақтида эса ҳар қандай усул яхши.

    Варшава: Қўшиламан. Путиннинг Беларусь ишларига бурун суқишга бўлган қизиқишини сўндириш керак… Энг самарали йўл — уни Россия муаммоларига кўмиб ташлаш, муаммолар эса кам эмас! Бунинг устига яқин кунларда сайловлар, Россия минтақаларидаги овоз бериш куни.

    Берлин: Шу билан шуғулланяпмиз. Беларусда ўзи ишлар қалай?

    Варшава: Тўғрисини айтганда, яхши эмас. Президент Лукашенко қаттиқ ёнғоқ бўлиб чиқди. Улар профессионал ва ташкилотчи. Россия уларни қўллаб-қувватлаётгани тушунарли. Амалдорлар ва ҳарбийлар президентга содиқ. Қолганини телефон орқали эмас, кўришганда гаплашамиз.

    Берлин: Ҳа-ҳа, тушунаман, унда кўришгунча хайр.

    Варшава: Хайр.

    Навальнийнинг заҳарланиши билан боғлиқ маълумотларга унинг штаби раҳбари Леонид Волков ҳам муносабат билдирди.

    Фото: DW

    «‘Новичок’ бу — Путин. Бу «дорихонада сақланадиган» нарса эмас. Бу ишлаб чиқариш ва бутун дунёда тақиқланган субстанция. Скрипаллар заҳарланганидан кейин бу модда тасаввурдаги ва тасаввур қилиб бўлмайдиган барча тақиқланган рўйхатлардан жой олган. ‘Новичок’ бу — террорчилик акти. Бу жиноят жойига қон билан ёзиб кетиш ёки ‘Ярош визиткаси’дан зўрроқ», — деб ёзади Волков.

    Шунингдек, мазкур воқеага Европа Иттифоқи, Вашингтон ва Лондон ҳам ўз муносабатларини билдирди. АҚШ россиялик сиёсатчи Алексей Навальнийнинг «Новичок» гуруҳига кирувчи модда билан заҳарлангани тўғрисидаги хабардан чуқур хавотирда ва айбдорларга нисбатан молиявий санкцияларни жорий этишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши маълум қилди. «Биз Россиядаги айбдорларни жавобгарликка тортиш учун иттифоқчиларимиз ва халқаро ҳамжамиятлар билан ишлаймиз ва уларнинг ёвуз фаолиятини молиявий чеклаймиз», дейилади кенгаш баёнотида.

    Ўз навбатида, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Навальнийга нисбатан қўлланилган кимёвий қуролни «аблаҳона» деб атади. «Россия ҳукумати жаноб Навальний билан нима содир бўлгани бўйича тушунтириш бериши керак. Биз халқаро ҳамкорларимиз билан адолат тантанасини таъминлаймиз», деб ёзади Жонсон ўзининг Twitter’даги саҳифасида.

    Франция Навальнийнинг заҳарланишини «ажабланарли ва масъулиятсизлик» деб атаган. Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляен ва Европа Иттифоқи дипломатияси етакчиси Жозеп Боррел айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирган. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг эса жавоб реакцияси борасида альянс аъзолари билан муҳокама бошланганини билдирган.

    Европа Иттифоқи эса Россияга нисбатан иқтисодий санкциялар жорий қилиш билан таҳдид қилган.

    Тинчимас беларуслар

    9 августда ўтказилган президентлик сайловлари натижаларидан норози бўлган беларуслар ўша кундан буён тинмасдан норозилик намойишлари ўтказиб келмоқда. Жумладан, улар ҳафтанинг ҳар якшанба кунлари ва муҳим саналарда оммавий йирик намойишлар ташкил қилмоқда. Шундай тадбирлардан бири ҳафта бошида — 1 сентябрь кунги Билимлар куни муносабати билан талабалар томонидан амалга оширилди.

    Фото: Google Photos

    Талабалар бутун мамлакат бўйлаб ҳар бир шаҳар марказига қараб юришни амалга оширди. Энг йирик намойиш пойтахт Минскда бўлиб ўтди. Талабалар Мустақиллик майдонига қараб ҳаракатланди, аммо кучишлатар тизим ходимлари йўлларни тўсиб қўйди. Натижада талабалар кўчаларда намойишларни ташкил қилди. Намойиш вақтида 170 га яқин киши ҳибсга олинди. Жумладан, бир нечта журналистлар ҳам ҳибсга олинди ва улар бир неча кундан сўнг қўйиб юборилди.

    Навбатдаги йирик намойиш «Бирлик марши» деб номланди ва у 6 сентябрь куни ўтказилди. Унда намойишчилар ҳар галгидек пойтахтдаги марказий майдонларда юриш қилди. Бу сафар улар президент қароргоҳи олдида ҳам тўпланди.

    https://twitter.com/i/status/1302593053765627904

    Ёмғир ёғиши ҳам намойишчиларни тўхтата олмаган. Минск, Брест, Немиг, Гродно каби шаҳарларда намойишчилар ҳибсга олинган.

    Беларусда намойишлар давом этмоқда.

    Барчага ўрнак президент

    Ўтган ҳафтада Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов яна бир бор ўзининг нималарга қодир эканини намойиш қилди. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов шу ҳафта мамлакат хавфсизлик кенгаши учун сайёр йиғилиш ўтказди, деб ёзмоқда «Хроника Туркменистана». Йиғилишдан сўнг президент ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари учун отиш машқлари ўтказди.

    «Ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари навбатма-навбат нишонга ўқ узиб, қурол ишлатиш маҳоратларини намойиш этди. Президент урилган нишонларни кўриб чиқди ва турли хил қуроллардан фойдаланиш кўникмаларини оширишни буюрди», деб ёзмоқда «Туркменистан сегодня» нашри.

    Шундан сўнг президент шахсан ўзи ҳарбий қуролдан моҳирона фойдаланишини намойиш қилиб, икки хил тўппончадан нишонга ўқ узди. Кейин эса йўлтанламас машина томига ўрнатилган пулемёт — «Миниган»дан яқин атрофда турган бочкаларга қарата отган ва уни портлатган. Бердимуҳамедов йиғилганларга қарата жанговар вазифаларни муваффақиятли бажариш учун мунтазам равишда ҳарбий-амалий спорт турлари билан шуғулланиш зарурлигини таъкидлаган.

    Президент аскарларга ҳарбий тайёргарлик ҳақида мастер-класс ўтаётган пайтда мамлакатнинг Сарҳадобод шаҳрида писта теришга юборилган Тахтабозор чегара отрядининг 11 нафар шошилинч хизмат аскари ҳалок бўлди. Бахтсиз ҳодиса 2 сентябрь куни 40 нафар ҳарбий хизматчи ҳарбий юк машинасида писта ҳосилини териш учун кетаётган пайтда юз берган.

    Маълум қилинишича, ҳодиса юз берган жой тик қияли ва йўллари ёмон тепалик бўлган. Оғир юк машинаси нима сабабдан йўлдан чиқиб кетгани ва ағдарилгани ҳозирча номаълум. Тахминларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ёки машинада носозлик юзага келган. Оқибатда 11 нафар аскар ҳалок бўлган, омон қолганлар орасида жароҳатланганлар кўп.

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Аскарларнинг ҳалок бўлгани ҳақида ҳеч қандай расмий хабар берилмаган. Маҳаллий аҳоли ҳодиса ҳақида хабардор, бироқ уни ўзаро муҳокама қилмайди. Қайд этилишича, нима сабабдан шошилинч хизмат аскарлари писта теришга жўнатилгани номаълум. Бутун мамлакатда пахта терилгани каби писта териш бўйича ҳам юқоридан буйруқ келгани ёки бу қўмондонларнинг буйруғи экани маълум эмас.

    Бутун дунёда тарқаган коронавирус касаллиги Туркманистонни чеклаб ўтгани расман тан олинди. Бироқ аҳоли эҳтиёт чоралари кўриши кераклиги уқтирилган. Шу сабабдан талабалар ва бюджет ташкилотлари ходимлари 2020 йилда коронавирус пандемияси сабабли аҳолини пахта теримига оммавий жўнатиш бекор қилинишига умид билдирганди, бироқ бу юз бермади.

    Об-ҳаво шароитлари сабабли Туркманистоннинг Лебоп вилоятида ғўза билан банд бўлган майдонларнинг тахминан 60 фоизига экин қайта экилган. Шу сабабли пахта теримининг бошланиши номаълум муддатга қолдирилди.

    Қайд этилишича, терим мавсуми ортга сурилганига қарамасдан, вилоятдаги Саидий номидаги педагогика институти талаблари ва бир неча лицей ўқувчилари пахта теримига бориши зарурлиги ҳақида огоҳлантирилган. Талабалар вилоятнинг узоқ туманларига олиб кетилади. Туманлардаги қишлоқ хўжалиги бирлашмалари раҳбарлари қарши чиқишига қарамасдан, ҳудудлар раҳбарлари талабалар ва давлат идоралари ходимларини қўшимча ишчи кучи сифатида пахта теримига жўнатади. Пахта ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари ҳам бундай ёрдамни хоҳламайди. Бу улар учун ортиқча харажат ва ишларни юзага келтиради.

    Бошланаётган янги ҳафта сермазмун ўтишини тилаб, дайжестга якун ясаймиз.

    07.09.2020, 13:27   Изоҳ (0)   55895
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бутун дунёда коронавирус билан касалланишлар сони бўйича суткалик антирекорд янгиланди

    06.09.2020, 20:19

    Бангладешдаги масжидда кондиционерлар портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

    05.09.2020, 23:42

    Ҳафтанинг энг яхши суратлари

    05.09.2020, 22:40

    Эронда ўқувчи ва талабалар етти ойлик узилишдан сўнг ўқишга қайтди

    05.09.2020, 22:25

    АҚШда дунёдаги энг қиммат танга сотувга қўйилди

    05.09.2020, 21:10

    Россияда хорижга авиарейслар очилиши коронавирус тарқалишининг авж олишига сабаб бўлмагани маълум қилинди

    05.09.2020, 20:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “ЦСКА” “Зенит”дан устун келиб, Россия Кубоги суперфиналига йўл олди. Файзуллаев захирадан тушди (видео)

    Спорт | 15 май, 08:54

    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

    Реклама | 15 май, 09:00

    Тўртта ҳудудда қарийб 1 млрд сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    Ўзбекистон | 15 май, 08:40

    Путин 15 май кун Истанбулдаги музокараларда қатнашмайди

    Дунё | 15 май, 08:35

    Кето, интервал очлик, интуитив овқатланиш: қайси бири тезроқ озишга ёрдам беради?

    Маслаҳатлар | 15 май, 08:00

    Хонанда Мадонна ҳаёти ҳақида сериал суратга олинади

    Кино | 15 май, 07:45

    Мавританиянинг собиқ президенти 15 йилга қамалди

    Дунё | 15 май, 07:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.