Эронда ўқувчи ва талабалар шанба кунидан бошлаб бир неча ой аввал COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли тўхтаб қолган таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига қайтди, деб хабар бермоқда Associated Press.
«Мамлакатимизда таълим энг оғир вазиятларда ҳам ёпилмайди», — деган мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний ўз видеомурожаатида.
У Эрондаги 15 миллион нафар талаба ва мактаб ўқувчиларининг билим олиши аҳамияти мувофиқлаштирилган соғлиқни сақлаш тизимидан кам эмаслигини таъкидлаган. Шунингдек, таълим муассасаларида жиддий ҳимоя чоралари кўрилиши лозимлигини ҳам қўшимча қилган.
Бундан аввал Эронда масофавий таълим тизими қўлланилган эди.
Маълумот учун, Эронда коронавирусга чалиниш бўйича илк касалланиш қайд этилган 19 февралдан буён коронавирусга чалиниш бўйича 382 мингта ҳолат аниқланган, тахминан 22 минг киши COVID-19 қурбонига айланган.
Изоҳ (0)