Бангладешнинг Нараянганж шаҳрида масжиддаги олти кондиционернинг портлаши натижасида камида 12 киши ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ одам жароҳат олган. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар қилди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 5 сентябрь куни «Байтус Салат» жоме масжидида мусулмонлар намоз ўқиётган вақтда содир бўлган. Портлаш натижасида масжид деразалари синган, шифтга ўрнатилган вентиляторлар ёниб кетган.
Дастлабки тахминларга кўра, портлаш қувур линиясидан сизиб чиқиб, кейин тўпланиб қолган газ сабаб юзага келган.
Шифокорларнинг таъкидлашича, барча қурбонлар оғир даражада куйган. Вафот этганларнинг нафас йўллари куйиб кетган. Жабрланганлардан 26 кишининг аҳволи оғирлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)