Америкалик актёр Питер Ликасси 61 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда унинг дўсти актёр Майк Сигел ўзининг Facebook саҳифасида хабар берди.
«Менинг дўстим, акам, комик партнёрим тушкунлик билан курашда ютқазди ва ўз жонига қасд қилди», деб ёзилган унинг Facebook саҳифасида.
Сигел актёрни «Ниҳоятда истеъдодли, ҳалол, меҳрибон ва ғамхўр, доим бошқаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эди», дея таърифлаган. Шу билан бирга, дўстининг барча ишни сидқидилдан адо этиши ва қайсарлиги билан ажралиб туришини ҳам таъкидлаган.
«Мен 16 йил давомида у билан саҳнада ишлаш бахтига муяссар бўлдим, 38 йил дўст бўлиш эса ундан ҳам кўпроқ бахт эди», − дейди Сигел.
Актёр видолашув ва дафн маросими қачон бўлиши ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Маълумот учун, Питер Ликасси 1959 йил 1 апрелда туғилган. Илк дебют ролини 1984 йилда ижро этган. 1989 йил «Санта-Барбара» сериалининг бир неча эпизодларида роль ўйнаган. Унга энг катта машҳурликни «Коинотлик масхарабоз қотиллар» комедиясидаги роли олиб келган.
Изоҳ (0)