Ўзбекистонда 2020/2021-ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда 8—20 сентябрь кунлари ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, бу ҳақда Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлиси баёни қарорида белгилаб қўйилган.
Қайд этилишича, имтиҳонлар тест синови тарзида компьютерда онлайн олинади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига магистратурага 10 425 та ўрин ажратилган. Шундан 5475 нафари грант, 4950 нафари тўлов-контракт асосида таҳсил олади.
Изоҳ (0)