Туркиянинг пойтахти Анқарада 30 август куни 300 та учувчисиз бошқариладиган аппарат иштирокида шоу уюштирилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Шоу Туркиянинг ғалаба куни муносабати билан ўтказилган бўлиб, унда дронлар Анқара осмони бўйлаб турли шакл ва рамзларни ҳосил қилган. Таъкидланишича, кундузи пойтахтда байрам паради, кечаси эса тантанали концерт ўтказилган.
https://youtu.be/SpmW5F18oEc
Маълумот учун, 1922 йил Думлупинар майдонидаги мамлакат мустақиллиги учун бўлиб ўтган жангда турк армиясининг ғалаба қозонгани муносабати билан ҳар йили 30 август куни Туркияда ғалаба байрами нишонланади.
Изоҳ (0)