Грузиянинг пойтахти Тбилисида Америкалик модель Кендалл Женнерга қуйиб қўйгандек ўхшайдиган қиз яшайди. Ўхшашлиги сабаб 29 ёшлик Чачуани кўчада тўхтатишлар бир неча марта кузатилган, деб ёзади «Korrespondent.net».
Таъкидланишига қараганда, Чачуа савдо билан шуғулланишдан ташқари Instagram’да шахсий блогини ҳам юритади.
Саҳифасида видео, фотолар билан бўлишганидан кейин кўриниши 24 ёшлик Кендаллга ўхшаши ҳақида изоҳлар ёзилган. Теона, ўзининг бундай гўзал модель билан таққосланаётгани ёқимли эканини билдиради.
Грузиялик қиз ўзини Женнерга ўхшаш деб ҳисобламайди, аммо ўхшатилишлар сабаб ўзига бўлган ишончи ортганини тан олади.
Изоҳ (0)