Голливуд актёри Чедвик Боузманнинг ўлими ҳақида хабар берувчи твит Twitter тарихидаги энг оммабоп твит бўлди, деб хабар берди Meduza.
Ушбу твит 30 август куни эрталаб 6,4 миллионта лайк тўплаган.
https://twitter.com/Twitter/status/1299808792322940928
Тарихдаги энг кўп лайк тўплаган твит.
Бунга қадар Нельсон Манделадан иқтибос келтирган АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг 2017 йилги твити лайклар сони бўйича рекорд ўрнатган.
https://twitter.com/BarackObama/status/896523232098078720
«Ҳеч ким бошқа бир одамга териси ранги, келиб чиқиши ёки дини туфайли нафрат билан туғилмайди».
Чедвик Боузман 28 август куни 43 ёшида оламдан ўтди. 2016 йилда унда йўғон ичак саратони аниқланган эди. Актёр ҳаётининг сўнгги тўрт йилини муолажалар олиб ўтказган.
Изоҳ (0)