• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Нидерландия музейидан Франс Хальснинг қиймати 15 млн долларлик картинаси ўғирлаб кетилди. Асар учинчи марта ўғирланди

    Нидерландиядаги Лердам шаҳрида жойлашган хусусий музейдан рассом Франс Хальснинг «Пиво кружкаси билан кулиб турган икки бола» номли асари (2020 йил 26 августда, тунда) ўғирлаб кетилди. Ўғрилар музейга орқа эшикдан кирган. Сигнализация ишлаган, аммо полиция воқеа жойига етиб келган вақтда бинода ҳеч ким бўлмаган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

    Фото: Daily Mail

    Фото: Daily Mail

    Франс Хальс — голланд рассомчилигининг «олтин асри» дея улуғланадиган XVII аср даври ижодкорларидан бири бўлган. Хальс таниқли рассомлар Рембрандт ва Ян Вермеернинг замондоши, портретлар устаси эди. У франциялик файласуф Рене Декартнинг машҳур портретларидан бирини чизган. Рассом Винсент Ван Гог Хальснинг асарларида қора рангнинг 27 хил соясини илғаш мумкинлиги ҳақида гапирганди.

    «Пиво кружкаси билан кулиб турган икки бола» асари 1626 йилда чизилган. Нидерландиялик арт-детектив, санъат оламидаги «Индиана Жонс» Артур Бранд RTL нашрига берган интервьюсида суратнинг нархи 15 миллион АҚШ долларига баҳоланганини билдирган. Картинани аввал ҳам 1988 ҳамда 2011 йилларда ўғирлашган. Иккала ҳолатда ҳам сурат Якоб ван Рейсдалнинг «Мевалар ғарқ пишган ўрмоннинг кўриниши» асари билан бирга ўғирланган. Биринчи ўғирликдан кейин асар орадан уч йил ўтиб, иккинчи марта йўқолганида эса орадан олти ой ўтгач топилган. Иккала ҳолатда ҳам айбланувчилар топилган ва суд қилинган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Картина иккинчи марта ўғирлаб кетилганидан кейин Лердамдаги музей хавфсизлик чораларини янада кучайтирган. «Пиво кружкаси билан кулиб турган икки бола» ва бошқа қимматбаҳо суратлар алоҳида залга ўтказилган ва у ерга фақат музей ходимларининг ҳамроҳлигида кириш мумкин эди. Музей коронавирус пандемияси даврида эълон қилинган карантин сабаб ёпиб қўйилганди. Музей расмийлари Хальс асарининг яна бир бора ўғирлаб кетилиши юзасидан изоҳ беришни истамаган. Полиция ҳам жиноятчилар ёки асарнинг қаерда бўлиши мумкинлиги юзасидан асосли тахмин айта олмаган.

    Артур Бранд RTL’га берган интервьюсида Хальснинг картинаси мафия етакчисининг буюртмасига кўра ўғирланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Бундай одамлар ўғирланган санъат асарларини сотиб олиб, ҳукуматлар билан ўзи ўтирган қамоқ муддатини қисқартиришга уринади. 1990 йилларда голландиялик гиёҳванд моддалар савдогари Кис Хаутман, 2000 йилларда италиялик Рафаэлe Империале келишув тузишга уринган ва муваффақиятсизликка учраган.

    Бранднинг фикрича «Пиво кружкаси билан кулиб турган икки бола» иккита сабабга кўра ўғирланган бўлиши мумкин: биринчидан асар анча қиммат туради ва хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бера олмайдиган кичик музейда сақланади. Яна бир сабаб эса асарнинг аввал ҳам икки марта ўғирлаб кетилгани бўлиши мумкин.

    «Жиноятчилар суратнинг қимматбаҳо эканини тушунган ҳолда уни ўғирлаш ҳам у қадар қийин кечмаслигига ишонган», —дейди Бранд.

    Нидерландия учун бу йил бошидан унча катта бўлмаган музейдан ўғирлаб кетилган иккинчи тасвирий санъат намунаси. Март ойида Ларен шаҳрида Винсент Ван Гогнинг «Баҳор боғи, Нюнен баҳорининг руҳонийлар боғи» номли асари ўғирлаб кетилганди.

    Битта тасвирий санъат асарининг уч марта ўғирлаб кетилиши санъат оламидаги рекорд ҳисобланмайди. Рембрандт томонидан 1632 йилда чизилган «Якоб де Ҳейн III»нинг портрети тўрт марта, Ян ва Хуберт ван Эйк 1432 йилда чизган «Генск қурбонгоҳи» олти марта (айрим манбаларга кўра етти марта) ўғирланган. Суратнинг бир қисми ҳанузгача топилмаган.

    Мавзуга доир: Карантинда зерикаётган инсонлар машҳур картиналар ва фильмлар постерларини қайта яратди (фото)

    30.08.2020, 06:22   Изоҳ (0)   27408
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жон Леннонни ўлдирган қотилнинг муддатидан аввал озод бўлиш учун қилган 11-сўрови ҳам рад этилди

    28.08.2020, 09:07

    Таниқли актёр Фатҳулла Масъудовнинг коронавирус сабаб аҳволи оғир эканлиги маълум қилинди

    27.08.2020, 13:23

    Саида Раметова қандай касалликка чалингани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    26.08.2020, 20:20

    Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова вафот этди

    25.08.2020, 16:43

    Алишер Узоқов: Қайнотанинг келинига тегажоғлиги тасвирланган миллий сериаллар менталитетимизга «тўғри келади», аммо «Севги изтироби» тўғри келмайди (видео)

    24.08.2020, 10:38

    «Илҳақ» фильмининг кастингидан ўта олмаган Алишер Узоқов ушбу фильм ҳақидаги фикрларини маълум қилди (фото+видео)

    23.08.2020, 19:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.