Бугун, 30 август куни Беларусь президенти Александр Лукашенко 66 ёшни қаршилади. Шу сана муносабати билан Беларусда оммавий норозилик намойишлари ўтказилди. Намойиш «Озодлик ва мустақиллик марши» деб номланди.
Мавзуга доир:
- Беларусда нима гап? 13 августнинг асосий воқеалари
- Кўчадаги Беларусь. Намойишларнинг 6-куни дайжести
- Беларусда нима гап? 15 августнинг асосий воқеалари
- Беларусдаги «Озодлик марши». 16 августнинг асосий воқеалари
- Чекинмас беларуслар. 17 августнинг асосий воқеалари
- Беларусда нима гап? 19 августнинг асосий воқеалари
- Беларусда нима гап? 21 августнинг асосий воқеалари
- Беларусда нима гап? 23 августнинг асосий воқеалари
- Беларусда нима гап? 24 августнинг асосий воқеалари
- Беларусда нима гап? 25 августнинг асосий воқеалари
- Беларусда нима гап? 26 августнинг асосий воқеалари
- Беларусда нима гап? 28 августнинг асосий воқеалари
- Беларусда нима гап? 29 августнинг асосий хабарлари
Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин Александр Лукашенкони таваллуд куни билан табриклади.
Телефон орқали мулоқот чоғида улар яқин вақтда Москвада учрашишга келишиб олди. Икки томонлама кенг қамровли ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб ҳам олишди.
Умумий йиғин 14:00 да Мустақиллик майдонида ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо йўллар ва майдонлар ёпилгани сабабли намойишчилар фақатгина кўчаларда оқ-қизил-оқ байроқларни кўтарган ҳолда юриш қилди.
Аёллар қўлларида қовоқлар билан миллий либосларда Мустақиллик майдонига қараб юрди. Беларусь афсоналарида келишича, қиз бирор йигитга рад жавоби берса, уни ёқтирмаса, унга қовоқ берган. Бу жуда ҳақоратли маънони билдирган. Шунга қиёсан улар ҳам ёқтирилмаган «амаки»га қовоқ олиб боришди.
Одамлар белгиланган вақтга қараб маршларни бошлади ва марказга қараб юрди. Улар турли томонлардан марказга қараб юрди.
Милиция ҳодисаларни ёритишга борган журналистларни масофа сақлашга ва намойишчилардан 100 метр узоқликда туришни талаб қилди.
Мустақиллик майдони ёпилган бўлишига қарамай, одамлар Мустақиллик майдони проспектига қараб юриди.
Аёллар эса проспектда норозилик белгиси сифатида йўлларда ётиб олди.
Намойишчилар Минскнинг турли кўчаларида, турли майдонларида ҳам юришлар қилди. Куч ишлатар тизим ходимлари эса уларга халақит қилишга уринди.
Намойишлар пайтида куч ишлатар тизим ходимлари намойишчиларнинг бир гуруҳини ҳибсга олди.
«ТАСС» берган маълумотга кўра, намойишлар вақтида 140 киши ҳибсга олинди.
Беларусда норозилик намойишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)