Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат ғарбий чегараларидаги вазиятни Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши билан қиёслади, деб хабар беради «Интерфакс».
«Президент вазиятни Иккинчи жаҳон урушининг бошанишига — Совет армиясини аллалашгани ва натижада тажовузни қайтаришга тайёр бўлмаганига қиёслади», — дейилади «БелТА» давлат агентлиги хабарида.
«Мен тарихни яхши ўрганганман ва буни биламан. Шу сабабли хулосалар қилмоқдаман. Мен учун Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши дарс бўлган. Шу сабабли мен армиянинг ярмини тўлиқ жанговар ҳолатга келтиришга ва улар бизнинг марваридимизга қарамасликлари учун Гроднога жойлаштириб, уни қуршаб олишга мажбур бўлдим», — дейди Лукашенко.
Эслатиб ўтамиз, Беларусда 9 августдан Лукашенконинг истеъфосини талаб қилиб, намойишлар бошланди. 16 августдан мамлакат расмийлари Минскда ва бошқа шаҳарларда Лукашенкони қўллаб-қувватлаш учун намойишлар ташкил қилишни бошлади.
Изоҳ (0)