Аввал актёр ва актрисалар кўриниши ҳозиргидек бир хил бўлмаган, табиий ва истарали кўрингани сабаб ҳозирги юлдузлардан фарқ қилган, деган фикрлар йўқ эмас. Ушбу қараш қанчалик тўғри буни Болливуд юлдузлари ва уларнинг фарзандлари билан бир ёшдаги суратларни солиштириш орқали хулоса қилиш мумкин.

Митхун Чакраборти ва ўгли Намаши Чакраборти

Фото: «Яндекс Дзен»

Митхун Чакраборти илк бор 1976 йилда «Қироллик ови» фильмида суратга тушган. Шундан кейин актёр илк миллий кино мукофот ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган. У вақтда актёр, кичик ўғли Намаши сингари 26 ёшда бўлган. Бошқа фарзандларидан кўра Намаши, Митхунга кўпроқ ўхшайди ва у ҳам яқин орада кинода дебют роль ижро қилади.

Шридеви ва Жанви Капур (23 ёш)

Фото: «Яндекс Дзен»

80 йиллар жанубда таниқли юлдуз бўлиб улгурган Шридеви, Болливудга келганидан кейин карьераси янада гуллаб-яшнаган. 23 ёшида актриса арсеналида «Артист», «Қайғули ҳикоя», «Туҳфа» ва «Сеҳрли бриллиант» фильмларидаги муваффақиятли ижролар бўлган. Айни вақтда актрисанинг қизи Жанви ҳам 23 ёшда. У ҳам кино оламига қадам қўйгани ва учта лойиҳада иштирок этганига қарамай, онасичалик машҳурлик чўққисини забт эта олмаган. Уни актёрлик маҳоратидан кўра, ташқи кўринишга эътибор қаратиш, косметолог ва пластик жарроҳ қабулида бўлиш қизиқтиради.

Амитабх ва Абҳишек Баччанлар (31 ёш)

Фото: «Яндекс Дзен»

Мазкур суратда ота ва бола 31 ёшда. Уларнинг ҳар иккиси ҳам истеъдодли, келишган ва маҳоратли актёр ҳисобланади. Аммо нима учундир Абҳишек истеъдоди, отаси ва рафиқаси Айшвария Рай соясида қолиб, мухлислар томонидан етарлича баҳо берилмайди.

Тануджа ва Кажол (21-22 ёш)

Фото: «Яндекс Дзен»

Тануджа ўз даврининг энг истеъдодли ва гўзал актрисаларидан. Қизи Кажол эса қобилиятда ҳам ташқи қиёфада ҳам онасидан қолишмайди. Суратда она бола деярли бир ёшда.

Ракеш Рошан ва Ритик Рошан (37 ёш)

Фото: «Яндекс Дзен»

Мазкур сурат Ракеш Рошан роль ижро қилган «Илоҳий ота» фильмидан олинган. У вақтда актёр 37 ёшда бўлган, Ритик ҳам айни вақтда 37 ёшда. Уларнинг суратларига назар ташлаб, икки томчи сувдек ўхшаш деган хулосага келиш мумкин.

Бабита ва Каришма Капур (24 ёш)

Фото: «Яндекс Дзен»

Актриса Бабита ушбу суратда 24 ёшда. Қизи Каришманинг ҳам 24 ёшлик суратига қараб она-бола ўртасида ўхшашлик ва сезилмас даражадаги қандайдир фарқлар борлигини билиш мумкин.

Риши Капур ва Ранбир Капур (37 ёш)

Фото: «Яндекс Дзен»

Риши Капур 1989 йилда роль ижро қилган «Чандни» фильмидан олинган сурат. Ўғли Ранбир ҳозир 37 ёшда, отаси ҳам мазкур фильм суратга олинганда айни ёшда бўлган. Ранбирнинг қиёфаси кўпроқ онаси, актриса Нита Сингхга ўхшаса ҳам, истеъдод ва маҳорат отасидан мерос.

Амрита Сингх ва Сара Али Хон (23 ёш)

Фото: «Яндекс Дзен»

Сара Али Хонга онасининг қуйиб қўйгандек ўзи деб таъриф берилади. Суратда уларнинг ҳар иккисининг ҳам ёши 23 да. Сара ҳам онаси Амрита сингари актрисалик соҳасини танлаган.