Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг Шимолий Каролина штатида автопилотда ҳаракатланаётган Tesla Модель S иккита полиция автомобили билан тўқнашув содир этди. Маълум бўлишича, тўқнашув вақтида Tesla ҳайдовчиси фильм томоша қилаётган бўлган, деб хабар беради Motor.

Фото: Electrek

Фото: Electrek

Полициячи ЙТҲга учраган бошқа бир йўл-патруль хизмати ходимига ёрдам бериш учун йўлда тўхтаган. Бу вақтда Tesla катта тезликда патруль машинасига келиб урилган. Зарбанинг кучидан унинг ёнида турган шерифнинг автомобили ҳам учиб кетган.

Зарба оқибатида иккала полициячи ҳам ерга йиқилган, бироқ автомобиллардан бошқа ҳеч кимга зарар етмаган: патруль машинаси олд бампер, фаралар ва қанотидан айрилган. Иккинчи полициячига тегишли автомобилнинг эса орқа чап ғилдираги учиб кетган, эшиклари қийшайган.

Фото: Electrek

Фото: Electrek

Кейинроқ Tesla Модель S ҳайдовчиси бошқарувни электрокарнинг автопилотига тўлиқ ишониб, смартфонида кино кўриб кетаётганини тан олган. Бундан ташқари, Модель S моделига Аutopilot’нинг биринчи даражаси ўрнатилган бўлиб, бирор марта янгиланмаган.

Авария сабабчисига бир нечта айблов эълон қилинган. У йўл ҳаракати қоидаларини бузгани, шунингдек, салонга телевизор жойлаштиргани учун жаримага тортилиши мумкин.

Аввалроқ Tesla Модель 3’нинг рули ҳаракат вақтида узилиб тушгани, Хитойда Tesla автопилоти соатига 127 километр тезликда ҳаракатланиб ЙТҲга учрагани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Карло Анчелотти: “Барселона”дан 5 очко ортдамиз, бироқ олдинда ҳали узоқ йўл бор 
Дунё
НАТО Украинадаги урушни тезда тугатиши мумкин, аммо бундай қилолмаслиги сабаби тушунтирилди
Шоу-бизнес
“Аватар: Сув йўли” фильми қаҳрамонларини ижро этган актёр ва актрисалар ҳаётда қандай кўринишга эга? (фото)