28 август куни SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маскка тегишли Neuralink компанияси «мия-машина» интерфейсининг тақдимотини ўтказади. У бош мияси оғир жароҳатга учраган инсонларга ёрдам бериш учун мўлжалланган. Бу ҳақда Маскнинг ўзи Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Олдиндан шов-шув кўтаришни истамайман, бироқ потенциал мия ва мотор функциясининг қайта тикланишида ҳақиқатан ҳам трансформативдир», — деб ёзади Маск.
Neuralink компанияси ўзининг янги технологиясини 2019 йилда тақдим этган. «Тикув машинаси каби» махсус робот ипга ўхшаш электродларни инсон миясига чуқур жойлаштириб, уни бемор қулоғига қотирилган «қабул қилувчи капсула»га улайди.
🧠#Neuralink, founded by @ElonMusk, is reportedly about to demonstrate a brain machine interface. How do you feel about mixing #AI with our brains?#ArtificialIntelligence
— 𝕄𝕒𝕣𝕘𝕒𝕣𝕖𝕥 🌴 𝕊𝕚𝕖𝕘𝕚𝕖𝕟 📷🐦 (@margaretsiegien) August 25, 2020
V/@DigitalTrends cc:@CurieuxExplorer @PawlowskiMario @Nicochan33 @MargaretSiegienpic.twitter.com/8n2flSFi2f
Қурилма мияга сигналларни Bluetooth орқали узатишга қодир бўлиб, инсонга компьютерни бошқариш ёки ўз мияси фаоллигини назорат қилиш имконини беради.
Маскнинг сўзларига кўра, технология маймунларда муваффақиятли синовдан ўтган ва миясига электрон уланган маймун мияси ёрдамида компьютерни бошқара олган. Эндиликда кўпчилик мазкур технологиянинг инсонларда синалишининг эълон қилинишини кутмоқда.
Қурилмани яратишда синовлар ҳайвонларда ўтказилган, компания мутахассислари каламуш миясига 1,5 мингта электрон ўрнатишга эришган. Уларнинг ҳар бири инсон сочидан тўрт баробар кичик. Махсус процессор 10 минг электроддаги маълумотларни қайта ишлашга қодир бўлиб, унинг ўлчами 4х4 миллиметрни ташкил этади.
Аввалроқ Маск бу турдаги мукаммал технологияларни яратишга қанча вақт талаб этилиши борасидаги саволларга 5-10 йил, деб жавоб қайтарган эди.
Изоҳ (0)