TikTok АҚШ ҳукумати билан давом этаётган можаролар фонида фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этди, деб хабар беради CNBC.
TikTok аудиториясининг дунё бўйлаб ўсиши:
- 2018 йилнинг январи: 54,8 миллион фойдаланувчи;
- 2018 йилнинг декабри: 271,2 миллион фойдаланувчи;
- 2019 йилнинг декабри: 507,6 миллион фойдаланувчи;
- 2020 йилнинг июли: 689,2 миллион фойдаланувчи.
Август ойининг бошларида Трамп TikTok’ни тақиқлаш бўйича фармонга имзо чеккан эди — видеосервис америкалик фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини Хитой ҳукуматига тақдим этишда гумон қилинган.
Эслатиб ўтамиз 2019 йилда Instagram ҳам TikTok’ка ўхшаш Reels дастурини синовдан ўтказаётгани ҳақида хабар берилганди.
Аввалроқ инвесторлар Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли TikTok сервисини 50 миллиард долларга баҳолагани, 1 августда Microsoft TikTok сервисини сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказаётгани ва АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқни мамлакат ҳудудида тақиқлаш ниятида эканлигини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)