Тошкент шаҳридаги Фарғона йўли кўчасининг бир қисми таъмирлаш ишлари муносабати билан сентябрь ойигача ёпилади, дея хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги.
Маълум қилинишича, 23 августдан 1 сентябрга қадар пойтахтдаги Фарғона йўли кўчасининг Бектемир шоҳ кўчасидан Мунис кўчаси билан кесишмасигача бўлган оралиқдаги қисми таъмирлаш ишлари муносабати билан қисман ёпилади.
Ҳайдовчиларга тирбандликларни олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.
Ҳокимлик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Изоҳ (0)