Самарқандда прокурорлар қарори ва тақдимномалари асосида 2020 йилнинг биринчи чорагида 2012 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Таъкидланишича, вилоятдаги прокурорлар 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида 1349 та ноқонуний қарорга протест келтирилиб, судларга 19 миллиард сўмлик 614 та даъво ариза киритган.
Шунингдек, давлат органларининг ҳуқуқий ҳужжатлари ўрганилиши натижасида 6056 та прокурор назорати ҳужжати қўлланилган ва 1343 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланган.
Вилоят прокуратураси ахборот хизматининг қўшимча қилишича, ўтказилган текширувлар натижаси ҳамда жиноятларни тергов қилиш жараёнида 14 миллиард сўмлик зарар ундирилган ва маҳаллий бюджетга туширилган. Биргина умумий назорат йўналиши бўйича қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 157 та жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)