Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Чўпон ота кўчасидан ўтувчи ичимлик суви тармоғида 2020 йилнинг 25 август куни соат 22:00 дан 26 август 18:00 га қадар профилактик таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Таъмирлаш ишлари Тошкент шаҳрида 2020–2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастурига мувофиқ бажарилади.
Шу муносабат билан қуйидаги манзилларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
- Яккасарой кўчаси;
- Суқрот кўчаси;
- Ҳилолий 3-тор кўчаси;
- Ш.Руставели кўчаси;
- Насафий кўчаси;
- Чўпон ота кўчаси.
Ҳокимлик хабарида келтирилган ноқулайлик учун узр сўралган.
Изоҳ (0)