Бухоро вилоятида хориждан кириб келаётган юк автомашинаси ҳужжатларини қалбакилаштириш орқали 221,6 миллион сўм миқдордаги божхона тўловидан қочиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Жавоҳир Исмоилов хабар берди.
Билдирилишича, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари хориждан келтирилган юк автотранспорт воситаларини кўрикдан ўтказган.
«Бунда фуқаро А.Ж. номига Россиядан келтирилган ‘Рефрежираторлик юк автомобили («ГАЗ») модель 2790а’ русумли юк автотранспорт воситаси ҳам белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Мазкур автотранспорт воситасига оид ҳужжатларни расмийлаштиришда қалбакилаштиришга йўл қўйилгани аниқланди. Автотранспорт воситасини олиб кирувчи фуқаро машина 2015 йилда ишлаб чиқарилган бўлса-да, 2017 йилда ишлаб чиқарилган деб кўрсатган ва божхона тўловидан 221,6 миллион сўм миқдорида ноқонуний фойдаланишга уринган», — дейди Жавоҳир Исмоилов.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)