Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 21 август, жума куни 27 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб юборган, дейилади Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарида.
Шу куни соат 17:00 ларда 1993 йилда туғилган Ғаллаорол туманида яшовчи ҳайдовчи «ВАЗ-21063»да пиёдани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Оқибатда 1981 йилда туғилган фуқаро тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввал Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида ҳайдовчининг айби билан содир бўлган ЙТҲда бир нафар фуқаро вафот этгани, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида юк машинаси пиёдани уриб юборгани, оқибатда 66 ёшли пиёда воқеа жойида ҳалок бўлгани, Сирдарёда «КамАЗ» ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборгани, жабрланувчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)