УЕФА президенти Александр Чеферин ташкилот коронавирус пандемияси сабаб Еврокубокларда фойдаланилган саккиз финалчи тизимини сақлаб қолиш борасида музокаралар ўтказаётгани ҳақида маълум қилди.
Айтишим керак, битта ўйиндан иборат бу тизим менга икки ўйинлик тўқнашувлардан қизиқроқ кўринмоқда.Эслатиб ўтамиз, пандемия сабаб юзага келган танаффус сабаб Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси ўйинлари чорак финалдан бошлаб саккиз финалчи тизимида ўтказилди. Унда плей-офф ўйинлари бир учрашувдан иборат бўлди.Бу [саккиз финалчи тизими] пандемия бизга тортиқ этган қизиқарли лойиҳалардан бири бўлди. Шу форматни танлашга тўғри келди. Шундай ўйнашга мажбур бўлдик, бироқ натижада жуда қизиқ тизимга эга бўлдик.
Ҳозирда саккиз финалчи тизимини тақвимга жойлаштириш жуда қийин. Бироқ одамларга томошабоб ўйинлар кераклигини тушундик. Шундай экан буни ўйлаб кўриш керак. Сентябрь ёки октябрь ойида бу масалани жиддий муҳокама қиламиз.
Гарчи ўйинлар камайса-да, уларнинг қиймати ошиши мумкин. Футбол оламидаги дўстларимдан қўнғироқ ва хатлар тинмаяпти. Улар бу форматдан завқланмоқда.
Ҳафта давомида мусобақа бутун дунё нигоҳи остида бўлади ва бу фантастикага айланиши мумкин, аммо кўрамиз. Тақвим жуда тиғиз, футболчилар йил давомида деярли 365 кун ўйин ўтказади. Агар қарор қабул қилинса уни қандай амалга ошириш борасида ўйлаш керак.
Бироқ яна қайтараман, бу қизиқарли формат, биз авваллари буни тасаввур ҳам қилиб кўрмагандик, энди эса хаёлдан кетмаяпти. Шундай экан, мажлисда буни муҳокама қиламиз.
Александр Чеферин, УЕФА президенти
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)