Профессионал футбол Лигаси Coca-Cola Суперлига 11-турининг рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Ундан «Машъал»нинг уч нафар футболчиси ўрин олган бўлса, ОКМК ва «Сўғдиёна»дан икки нафардан ўйинчи олинган.
Coca-Cola Суперлига 11-тур рамзий терма жамоаси
Дарвозабон: Игнатий Нестеров («Қизилқум»);
Ҳимоячилар: Мурод Тошматов (ОКМК), Самандар Шукуруллаев, Нажмиддин Нормуродов (иккиси «Машъал»), Жасур Ҳасанов («Бухоро»);
Ярим ҳимоячилар: Ифеани Ифеани («Машъал»), Жасур Ҳасанов («Сўғдиёна»), Нурилло Тўхтасинов («Бунёдкор»), Элгужа Григалашвили (ОКМК);
Ҳужумчилар: Шохруз Норхонов («Сўғдиёна»), Драган Черан («Пахтакор»).
11-турдан сўнг «Пахтакор» 28 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларни ОКМК (27) ва «Бунёдкор» (21) эгаллаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)