«Реал» ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдо «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.
Месси – бутун жамоа унга мослашадиган ўйинчилардан. Агар мен «Барселона» раҳбарияти ўрнида бўлганимда, уни ҳеч қачон қўйиб юбормаган бўлардим. У клуб билан жуда яхши муносабатларга эга. У жамоани севишдан тўхтайди деб ўйламайман.Сўнгги маълумотларга кўра, «Барселона» Мессини клубда қолишга кўндирмоқчи, аммо баъзи бир раҳбарлар яхши таклиф бўлса, уни бошқа клубга сотишга ҳам қарши эмаслигини билдирган.Вазиятни Чемпионлар Лигасидаги «Бавария»га қарши ўйин (2:8) мураккаблаштирди. Месси худди улар каби, жамоадошларининг ёрдамига муҳтож. «Барселона» келгуси мавсумларда бошқачароқ ўйлаши керак. Агар асосий ўйинчи кетса, бу муаммони ҳал қилмайди.
Роналдо, собиқ футболчи
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)