• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Лиссабонда юлдузлар жанги: Чемпионлар Лигаси тожи қайси жамоага насиб этади? Барчаси ПСЖ—«Бавария» ўйини ҳақида

    23 август, якшанба оқшомида Лиссабондаги «Эстадио Да Луш» стадионида 2019/20 йилги мавсумнинг энг асосий учрашуви бўлиб ўтади. Унда немис машинаси деб ном берилган «Бавария» юлдузли ПСЖ билан Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби аниқлаш учун кураш олиб боради.

    Сарфланган миллиардлаб харажатларга қарамай, ПСЖ йиллар давомида Чемпионлар Лигаси финали нима эканлигини билмай келди. Ниҳоят Неймар ва унинг жамоадошлари қатор муваффақиятсиз мавсумлардан сўнг финал баҳсида ўйнаш бахтига муяссар бўлди. ПСЖдан фарқли ўлароқ, «Бавария» бунгача Чемпионлар Лигасида 5 марта ғолиб чиқишга улгурган. Мюнхенликларнинг охирги ғалабаси 2013 йилга тўғри келади. Ўшанда жамоа «Боруссия Дортмунд»ни мағлуб этиб, мусобақа бош совринига эга чиққанди.

    Жамоаларнинг финалгача босиб ўтган йўли

    Таъкидлаш ўринли, иккала жамоа ҳам нафақат Чемпионлар Лигасида, балки ўз миллий чемпионатида ҳам бенуқсон ўйин намойиш этди.

    Фото: ПСЖ

    Фото: ПСЖ

    ПСЖ ўз гуруҳида «Реал», «Брюгге» ва «Галатасарой»ни мағлуб этиб, ажойиб старт олди. «Қироллик клуби» дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритилди. Шунингдек, гуруҳдаги бошқа жамоалар билан ўйинда ҳам парижликлар ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади. Томас Тухель шогирдларининг гуруҳ босқичидаги ягона муваффақиятсиз («Сантьяго Бернабеу»даги дурангни муваффақиятсизлик дейишга тил бормайди, очиғи) ўйини Мадриддаги жавоб баҳси (2:2) бўлди.

    Шунга қарамай, плей-оффнинг дастлабки ўйинида ПСЖ яхшигина тер тўкишига тўғри келди. «Боруссия Д» билан кечган дуэль осон бўлмади. Дортмундда француз клубини Эрлинг Ҳоланднинг бир ўзи таслим этди – 2:1. Аммо жавоб баҳсида Неймар ва унинг дўстлари бекорга катта маош олмаётганини исботлади – 2:0. Ундан кейин эса «саккиз финалчи» формати: «Аталанта»га қарши ўйинда жамоани охирги 3 дақиқа қутқарган бўлса (2:1), «Лейпциг» билан кечган баҳсда тажриба ва маҳорат ўз сўзини айтди (3:0).

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Бавария» жорий мавсумда деярли ҳеч қандай хатога йўл қўймаяпти, Чемпионлар Лигасида эса унга тенг келадиган жамоа топилганича йўқ. «Қизил машина» гуруҳ («Бавария» «Срвена Звезда», «Олимпиакос» ва «Тоттенҳэм» каби жамоалар бир билан бир гуруҳдан жой олганди) босқичида ўртоқлик ўйинларида бўлгани каби, ортиқча қийинчиликларсиз 6 та ўйинда 6 та ғалабага эришди. Плей-офф босқичида «Челси» икки ўйин натижасига кўра 7:1 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, чорак финалда Мессининг («Барселона») аразлашига сабаб бўлган 8:2 ҳисоби қайд этилди. Ярим финал босқичида «Лион» устидан қозонилган ишончли ғалаба (3:0).

    Иккала жамоа ўртасидаги жами тўқнашувлар статистикаси

    Жамоалар шу пайтгача умумий ҳисобда 9 та марта тўқнаш келган. Парижликлар 5 марта ғалаба қозонган бўлса, 4 та ўйинда «Бавария»нинг қўли баланд келган.

    9 ўйиндаги ўртача самарадорлик кўрсаткичи 3,2 га тенг. ПСЖ ҳар бир ўйинда ўртача 1,3 та, «Бавария» эса 1,5 та гол урган.

    Ўйинга оид факт ва рақамлар:

    • ПСЖ ўз тарихида илк марта Чемпионлар Лигаси финалига чиқди;
    • Париж клуби сўнгги саккизта расмий учрашувда ғалаба қозонди;
    • ПСЖ охирги тўққиз учрашувда ўз дарвозасидан атиги битта гол ўтказиб юборди;
    • «Бавария» 2020 йилги расмий учрашувларнинг фақат биттасида дуранг ўйнаган, қолган барча ўйинларда ғалаба қозонган;
    • «Бавария» аввалги босқичларда «Барселона» ва «Лион»ни 11:2 ҳисобида мағлуб этди;
    • ПСЖ ва «Бавария» сўнгги уч йил ичида уч марта тўқнаш келган. Икки бор немислар, бир марта эса французлар ғалаба қозонган
    Тахминий таркиблар:

    «Бавария»: Мануэль Нойер — Алфонсо Дэвис, Давид Алаба, Жером Боатенг, Йозуа Киммих — Тиаго Алькантара, Леон Горетцка — Серж Гнабри, Иван Перишич, Томас Мюллер — Роберт Левандовски.

    ПСЖ: Серхио Рико — Тило Керер, Тиаго Сильва, Преснел Кимпембе, — Андер Эррера, Маркиньос, Леандро Паредес — Анхель ди Мария, Неймар, Килиан Мбаппе.

    Ўйин олдидан мураббийлар қандай фикрда?

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    ПСЖ — ажойиб жамоа, улар финалга қадар етиб келди. Биз баъзи бир жиҳатларни таҳлил қиляпмиз, уларда қатор тезкор ўйинчилар борлигини биламиз.

    Биз ўз ҳимоямизни яхши ташкил қилишга ҳаракат қиламиз, аммо асосий қуролимиз — рақибга босим ўтказиш.

    Ҳанс Флик, «Бавария» бош мураббийи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Ҳозир «Бавария» ажойиб формада. Бу – ғалабага ўч ёшларга эга турнирнинг тажрибали жамоаси.

    «Бавария»нинг кичик устунлиги шундаки, улар бу каби финалда рақобатлашишга одатланган. Аммо бу ҳал қилувчи устунлик эмас.

    Томас Тухель, ПСЖ устози

    Чемпионлар Лигаси

    Финал

    23 август, якшанба

    00:00 ПСЖ — «Бавария»

    Билол ЭРКИН тайёрлади

    23.08.2020, 19:00   Изоҳ (0)   35075
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлигада 11-тур рамзий терма жамоаси эълон қилинди

    23.08.2020, 18:12

    Роналдо: «Барселона» раҳбарияти ўрнида бўлганимда, Мессининг кетишига йўл қўймасдим

    23.08.2020, 16:35

    UFC президенти Забит Магомедшариповнинг ким билан жанг қилишини хоҳлаётганини айтди

    23.08.2020, 16:00

    Томас Мюллер Чемпионлар Лигаси финалидан олдин Неймар ва Мбаппени қандай зарарсизлантириш мумкинлиги ҳақида гапирди

    23.08.2020, 15:40

    Луиш Фигу Лионель Мессининг «Реал»га ўтиш имкониятларини баҳолади

    23.08.2020, 15:03

    Килиан Мбаппе: Тухель юлдузларни бошқара олмайди дейишганди, аммо ПСЖ Чемпионлар Лигаси финалига чиқди

    23.08.2020, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли машиналар сони 4,6 млн дан ошди

    Ўзбекистон | 9 август, 12:20

    Норвегияда беш кун озиқ-овқатсиз музликда қолиб кетган америкалик эко-журналист қутқарилди

    Дунё | 9 август, 11:55

    Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков эҳтимолий рақиби ким бўлишини айтди

    Спорт | 9 август, 11:25

    Гренада Буюк Британия қиролига содиқлик қасамёдидан воз кечди

    Дунё | 9 август, 11:20

    “Қизил иплар”: ижтимоий тармоқларни “портлатган” яна бир корейс дорамаси ҳақида

    Кино | 9 август, 11:00

    Кенияда автоҳалокатда 25 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 9 август, 10:40

    Ўзбекистонда ва Россияда халқаро террорчилик ташкилотининг “ғоябозлари” қўлга олинди

    Ўзбекистон | 9 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.