Оғир вазн тоифасида WBC вақтинчалик камари соҳиби Александр Поветкин Диллиан Уайтга қарши жангдаги ғалабасидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
Жанг аввалида бироз эҳтиёткорлик қилдим ва бунинг натижасида бир нечта ёқимсиз зарба ўтказиб юбордим. Нокдаунларга келадиган бўлсак, уларни оғир деб атамаган бўлардим. Ҳаммасини тушуниб ва англаб турардим. Бироқ Уайтни алоҳида эътироф этиш керак, унинг зарбаси кучли. Мени ҳисобдан чиқариб қўйганлар адашганини барчага исботладим. Бу ёқимли туйғу ва биз йўлда давом этамиз.Россиялик боксчи 23 август куни бўлиб ўтган бокс кечасида Уайтни 5-раундда нокаутга учратди ва WBC дивизионининг вақтинчалик чемпионига айланди. Эндиликда Поветкин Тайсон Фьюри эгалик қиладиган WBC камари учун мажбурий даъвогар ҳисобланади.Диллиан билан реваншга келадиган бўлсак, агар промоутерлар келиша олса, мен бунга рози бўламан. Уайлдер — Фьюри жуфтлиги ғолиби билан бўладиган жангга қадар ҳали анча бор. Бизнинг шартномада реванш ҳақида банд бор.
Александр Поветкин, боксчи
Нокаут видеосини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиш мумкин: ҲАВОЛА
Изоҳ (0)