«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
12:33, 22.08.2020 19875

Озарбайжонча қатиқли таом — довға пишириб кўринг

Озарбайжон ошхонасига мансуб бўлган довға енгил ҳазм бўлади. Қатиқ ва кўкатлар жамланмаси саломатлигингиз учун кони фойда.

Фото: Russian Food

Керакли маҳсулотлар:

  • Қатиқ — 1 л
  • Гуруч — 4 ош қошиқ
  • Кўк пиёз — 50 гр
  • Ялпиз — 10 гр
  • Райҳон — 10 гр
  • Тухум — 1 дона
  • Сув — 1, 2 л
  • Ун — 1 ош қошиқ
  • Туз — таъбга кўра
  • Шивит, петрушка, кинза — таъбга кўра

Тайёрланиш жараёни:

  • Кўкатларни майдаланг.
  • Идишга солинган қатиққа, тухум ва ун қўшиб аралаштиринг.
  • Совуқ сув ва туз қўшинг.
  • Ўртача оловга қўйинг ва қайнаб кетишига қўймасдан, яхшилаб аралаштириб туринг.
  • Пишган гуруч ва кўкатларни қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг.

Ёқимли иштаҳа!