• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматовга парламент сўрови юборилади

    Бош вазир биринчи ўринбосарига «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида»ги Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    21 август куни Қонунчилик палатасида қишлоқ хўжалиги соҳаси, шунингдек, бошқа сув истеъмолчиларининг эҳтиёжларини таъминлашда сув объектлари, хусусан, дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар, коллекторлар ҳамда бошқа сув объектлари захираларидан тежамли фойдаланишга доир масалалар кўриб чиқилган.

    Таъкидланишича, халқ вакиллари томонидан ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар мазкур соҳада муайян ишлар олиб борилаётганига қарамай, сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш, мазкур ҳудудларда назоратни ташкил қилиш борасидаги ишлар етарли даражада ташкил этилмаганлигини кўрсатмоқда.

    Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги 3 та дарё — Тўпаланг, Сангардак ва Шеробод дарёлари ва Учқизил сув омборининг, Жиззах вилоятидаги Зоминсув, Нураксой ва Хўжамушкентсой сойларининг, Бухоро вилоятидаги 9 та кўлнинг, Наманган вилоятидаги 14 та кичик дарё ва бошқа сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари тўлиқ белгиланмаган. Бундай ҳолатни бошқа ҳудудлардаги сув объектлари мисолида ҳам кўриш мумкин.

    Депутатларнинг қайд этишича, сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари (аниқ чегаралар) белгиланмагани уларни самарали назорат қилиш имкониятини чекламоқда. Шу билан бирга, уларга туташ ер майдонларининг ўзбошимчалик билан эгалланишига, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳудудидаги ер майдонларини бошқа мақсадлар учун ажратиш тўғрисида ноқонуний қарорлар қабул қилинишига ва низолар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

    Биргина 2020 йилнинг олти ойи давомида тегишли органлар томонидан сувни муҳофаза қилиш, қирғоқбўйи ҳудудларида ўтказилган рейдлар ва мониторинг натижаларига кўра, бу борада республика бўйича жами 950 та қонунбузарлик ҳолати содир этилгани аниқланган.

    Дарё ўзанларини тозалаш, қум-шағал қазиб олиш ва уларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи 504 та корхона фаолияти ўрганилганда, уларнинг 170 тасида оқовани сув ҳавзасига рухсатсиз оқизиш, сувни муҳофаза қилиш зоналарида ноқонуний қум-шағал қазиб олиш, чиқиндилар жойлаштириш билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, мажлисда Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовга «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида»ги Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинган.

    Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июль ўрталарида «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020—2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинган эди.

    Мавзуга доир: «Шу чегарадош ҳудудни Раматов биларди-ку! Нега бориб ётиб келмаган?». Президент сўхликлар ҳақида гапирди

    22.08.2020, 18:12   Изоҳ (0)   65203
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода 3 туп каннабис ўсимлигини етиштирган фуқарога жиноий иш қўзғатилди

    22.08.2020, 17:51

    Аллергияси бор беморлар коронавирус юқтирмаганлигини аниқлашда нималарга эътибор қилиши лозимлиги айтилди

    22.08.2020, 16:50

    Алишер Шодмонов коронавирусга қарши кураш масаласида германиялик мутахассислар билан мулоқот ўтказди

    22.08.2020, 16:29

    Ўзбекистонда салкам 30 йилдан бери истиқомат қилаётган, бироқ фуқаролиги бўлмаган 24 нафар қашқадарёликка фуқаролик паспорти берилди

    22.08.2020, 16:10

    Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов вафот этди

    22.08.2020, 15:54

    Қашқадарёда 31 йилдан буён оқова суви таъминотида муаммо мавжуд бўлган маҳаллаларга сув келди

    22.08.2020, 15:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.