Бразилияда Лилия лақабли кучук 86 яшар аёлнинг ногиронлар аравачаси юришга қийналмаслиги учун гиламчани йўлдан четга олгани муҳрланган видео Twitter фойдаланувчиларининг ҳайратига сабаб бўлди.
Таъкидланишича, Ана Клара Симоэс хонадонида яшовчи кучук, меҳмонга ташриф буюрадиган, қандли диабет сабаб оёғидан айрилган 86 яшар аёлга қулай бўлиши керак бўлган ҳамма нарсани бажаради.
Анна томонидан кучук, эгасининг қариндошини кўриб йўлни бўшатгани акс этган видео Twitter’да оз вақт ичида 1,6 миллион марта томоша қилинган ва 192 мингта лайк босилган.
Amigos minha vózinha é diabético e precisou amputar a perna ja faz um tempo, simplesmente a cachorrinha dela aprendeu sozinha a tirar os tapetes da frente pra quando ela passar não ficar engatando a cadeira de rodas, eu fico assim 🥰🥺 pic.twitter.com/zjKxPWBXLw
— naclara (@kdrauhwlzz) July 21, 2020
Аннанинг айтишига қараганда, кучукка бундай қилиши кераклиги ўргатилмаган. Аввалига тасодиф деб ўйлашган кейин эса Лили фақат буви уйга келганда шундай қилиши пайқалган.
Кучукнинг одамларга бўлган муҳаббати ва заковати фойдаланувчиларнинг эътирофига сазовор бўлган.
Изоҳ (0)