Италия жанубидаги Таранто шаҳри маъмурияти етти дона ташландиқ уйни бир евро баҳосида сотувга қўйди. Бу ҳақда шаҳар мэриясига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Таъкидланишича, уйларни харид қилиш уни экологик ва энергия таъминоти нормаларига тўлиқ мос ҳолда реконструкция қилиш мажбуриятини юклайди.
Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, еттита кўчмас мулкнинг барчаси шаҳар-портнинг эски қисмида жойлашган бўлиб, бу ерлар тарихи эрамиздан олдинги IX аср бошларига бориб тақалади.
Кўплаб италияликлар ва хорижлик инвесторлар таклифга қизиқиш билдирмоқда. Шаҳар мэри Ринальдо Мелуччининг маълум қилишича, Таранто маъмурияти реконструкция лойиҳаларини кўриб чиқишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Италиянинг Самбука шаҳри расмийлари тарихий биноларнинг ҳар бири 1 еврога сотилишини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)