• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирус беморларини даволаётган шифокорлар 20 августдан бошлаб кунбай иш тартибига ўтказилади

    Ўзбекистонда беш ойдан буён коронавирусга чалинган беморларни даволовчи тиббиёт муассасасида қолиб ишлаётган тиббиёт ходимлари 14 кунлик «вахта» усулида ишламоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, мазкур тиббиёт ходимлари кунлик келиб-кетиш тизимига ўтиш бўйича ўз таклифларини билдирмоқда.

    Қайд этилишича, Россия, Туркия, Германия, Хитой, Корея ва бошқа ривожланган мамлакатлар экспертлари ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволашга мўлжалланган саралаш ва провизор шифохоналари ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимлари иш режимини уларнинг санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда кунбай келиб-кетиш тизимига ўтказилишига ижобий муносабат билдирган.

    Юқоридаги таклиф ва тавсиялардан келиб чиқиб, Республика махсус комиссиясининг 2020 йилнинг 17 августидаги тегишли йиғилиш баёнига кўра, 20 август санасидан кунбай иш тартибига ўтилади.

    Маълум қилинишича, шу санадан бошлаб коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ишларига жалб қилинган ҳамда ушбу инфекцияни аниқлаш лабораторияси ходимлари 14 кунлик «вахта» усулидан санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда кунбай келиб-кетиш тизимига ўтади.

    Иш ҳажмидан келиб чиқиб, 6 кунлик кунбай ишлаш мумкинлиги белгиланган ҳолда ҳар 30 кун учун бир ойлик иш фаолияти якуни бўйича:

    • шифокорларга 25 миллион сўм;
    • ўрта тиббий ходимларга 15 миллион сўм;
    • кичик тиббий ходимларга 10 миллион сўм;
    • бошқа ходимларга 5 миллион сўм миқдорида махсус рағбатлантириш тўловлари (даромад солиғидан ташқари) тўланиши белгиланди.
    Кунлик қўшимча тўловлардан ташқари, асосий иш жойидаги ойлик маоши сақлаб қолинади ҳамда ходимларнинг дам олиш ва байрам кунларидаги ишлари учун уларга белгиланган тартибда икки ҳисса ҳақ тўланади.

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволовчи тиббиёт ходимлари шу пайтгача 14 кунлик фаолиятга жалб қилинаётганди, шундан сўнг уларнинг ўзлари карантинга жойлаштирилаётганди. Мамлакатда коронавирус қайд этилган дастлабки кунлардан бошлаб касалликка қарши курашга жалб қилинган тиббиёт ходимларига 14 кунлик иш учун юқорида қайд этилган миқдорда рағбатлантирувчи тўловлар тўланаётганди.

    Бундан ташқари, коронавирусга чалинган ва гумон қилинган беморларни тақсимлаш марказларида ишлайдиган тиббиёт ходимларининг иши 15 кунлик навбатчилик тартибида ташкил қилинади ва уларга маошларни кунлик тўлаш тартиби ҳам жорий қилинган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда ҳозирга қадар коронавирусга қарши курашаётган қанча тиббиёт ходими рағбатлантирилгани маълум бўлди

    19.08.2020, 22:10   Изоҳ (0)   43631
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тўрткўлда ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилганидан кейин комага тушиб, вафот этган фуқаро иши юзасидан янги тафсилотлар маълум қилинди

    19.08.2020, 21:56

    Бекобод тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари 5000 доллар пора билан қўлга тушди

    19.08.2020, 21:33

    Юнусободдаги 10 та кўп қаватли уйда 20 август куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

    19.08.2020, 20:33

    Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида 20 август куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

    19.08.2020, 20:25

    Қамашилик фермер пахта териш машинасини сотиб олмагани учун уни туман ҳокими урганини айтди. Ҳокимнинг айтишича, «бу ёлғон ва туҳмат»

    19.08.2020, 19:08

    Жанубий Кореядан Ўзбекистонга таътилга келган фуқаролар ортга қайтишда қандай жараёнлардан ўтиши кераклиги маълум қилинди

    19.08.2020, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.