• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қамашилик фермер пахта териш машинасини сотиб олмагани учун уни туман ҳокими урганини айтди. Ҳокимнинг айтишича, «бу ёлғон ва туҳмат»

    Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида раҳбарлик қилувчи Шерали Санаев пахта терим машинасини сотиб олмаган фермерни калтаклаган. Бу ҳақда «Дарё»га маълум қилган 62 ёшли фермер Зиёдулла Жабборовнинг айтишича, воқеа 2020 йил 17 август куни ҳокимлик биносида содир бўлган.

    Зиёдулла Жабборов.

    Зиёдулла Жабборов.
    Фото: «Дарё»

    «Ўша куни (2020 йил 17 август назарда тутилмоқда) даламда ишлаб юргандим, ‘участкавой’ Ғиёс телефон қилиб, туман ИИБ бошлиғи сўраётганини айтди. Нима гап тинчликми десам, ‘борганда биласиз’ деди. ‘Участкавой’ туман ИИБ бошлиғи билан гаплаштирди. ИИБ бошлиғи эса туман марказига боришимизни айтди. Бордик. Борсак, туман ҳокимлиги залига киритишди. Биз иккита фермер залга бирга кирдик. Залга киришимиз билан ҳоким бизни оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қила бошлади. ‘Нимага пахта терим машинасини сотиб олмаясизлар?’, деди. Шунда мен ҳоким бува мен пахта терим машинасини олмайман деганман, ҳатто ерни топшириш учун ариза ҳам берганман дегандим. ‘Уруғлик ғалла учун пул оляпсан-ку’ деди. Уруғлик ғалла учун пул олсам, меҳнатим учун олаётганимни айтдим. ‘Қани келаси йил олиб кўр-чи’ деди. Керакмас дедим. Шунда жаҳл билан келиб, кўкрагимга зарб билан урди. Тўғриси, уради деб кутмагандим», — дейди фермер Зиёдулла Жабборов.

    Зиёдулла Жабборовнинг айтишича, бу воқеа юз берган пайтда ҳокимлик залида туман прокурори, ИИБ бошлиғи, Солиқ бошлиғи ва ‘учаткавой’дан ташқари яна бир фермер ҳам бўлган.

    «Ҳоким менга қўл кўтаргач, менинг ҳам жаҳлим чиқди ва сўкиниб ҳоким томонга қараб ҳаракатландим. Аммо мени ушлаб қолишди, — дейди фермер. — Ҳокимга аввал менинг ёшимга етишини, ўзидан катта инсонга қўл кўтариб, мансабини суиистеъмол қилмаслиги кераклигини айтдим».

    Фермернинг айтишича, у калтаклангач кўкрак қисмида оғриқ пайдо бўлган ва ўзини ёмон ҳис қилган. Шу боис, туман тиббиёт бирлашмасига текширувдан ўтиш учун борган.

    «Фазлиддин Умаров деган шифокор ‘сизда ҳеч қандай муаммо йўқ’ деб текширувдан ўтказмади. Шунинг учун Қарши шаҳридаги хусусий клиникадан текширувдан ўтдим», — дейди фермер.

     

    Ҳоким томонидан калтакланганини айтаётган фермер Зиёдулла Жабборов пахта терим машинаси билан боғлиқ машмаша воқеадан бир неча кун илгари кўтарилганини, ўшанда у масъулларга пахта терим машинаси сотиб олиш фикри йўқлигини, агар ерни топширишларини истаса, топширишини айтиб, ариза ёзиб берганини таъкидламоқда.

    «Ҳоким мени уришидан олдин у билан кўришгандим. Машина трактор парки (МТП) раиси ва фермерлар кенгаши раҳбари пахта терим машинаси сотиб олишим лозимлигини, буни ҳоким сўраётганини айтганди. Ўшанда уларга кексайиб қолганимни, пахта терим машинаси сотиб ололмаслигимни айтгандим», — дейди фермер.

    Зиёдулла Жабборовнинг ерни топшириш ҳақидаги аризасини туман фермерлар кенгашининг Жасур исмли раиси қабул қилиб олган.

    Воқеа ҳақида Қамаши туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Нурбек Расуловга маълум қилиб, ҳокимнинг бу ҳақдаги фикри билан қизиқдик.

    Фото: «Дарё»

    «Бундай воқеа бўлмаган экан», — деди ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Нурбек Расулов «Дарё» мухбири саволига жавоб берар экан.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган ҳоким Шерали Санаевнинг айтишича, фермернинг «ҳоким мени урди» деган гапи ёлғон ва туҳматдан иборат.

    «Туманда тўрт нафар фермер пахта терим машинасини сотиб олиш бўйича Тошкент трактор заводи билан шартнома тузган. Аммо шартнома шартларини бажармасдан ишни ортга суриб келган. Эрта-индин пахта терим бошланади. Шу боис, фермерларни чақиртириб, бунинг сабаби билан қизиқдик. Аммо фермерга қўл кўтарганимиз ва ҳақорат қилганимиз ёлғон», — дейди Шерали Санаев.

    «Шартнома тузганим рост, — дейди ҳокимдан калтак еганини айтган фермер Зиёдулла Жабборов. — Аммо бу шартнома қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Музаффар Пардаевнинг қистови билан шунчаки тузилган. Шартномага имзо ҳам қўймаганман. Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ‘шунчаки шартнома тузиб қўйинг, терим машина олишингиз шартмас’ деганди.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган туман прокурори Ҳусниддин Бобомуродов фермер айтган воқеани тасдиқлади. Аммо ҳокимнинг фермерга қўл кўтарганини рад этди.

    Фермерни туман марказига олиб борган ИИБ профилактика инспектори Ғиёс Эрназаров эса ҳокимлик биносидаги воқеа ҳамда ҳокимнинг фермерга қўл кўтарганини тасдиқлади.

    Ғиёс Эрназаров «Дарё» мухбирининг ҳоким фермерни ургани ростми деган саволига, «ҳа» дея жавоб берди.

    Ўша куни Зиёдулла Жабборов билан бирга ҳоким қабулида бўлган яна бир фермер ҳам воқеани тасдиқлади. Аммо шахси очиқланмаслигини сўради.

    Мавзуга доир: 

    • «Сўкканим рост, аммо ҳеч кимга қўл кўтармадим». Миришкор ҳокими интернетда тарқалган аудиога изоҳ берди
    • Марҳамат ҳокимининг аёл ўринбосари маданият бўлими бошлиғини ҳақоратлади. Унга қилмиши учун ҳайфсан берилди
    • Ҳоким ва маккажўхори «ўғриси»: Миришкорда нима бўлганди?

    19.08.2020, 19:08   Изоҳ (0)   52892
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Кореядан Ўзбекистонга таътилга келган фуқаролар ортга қайтишда қандай жараёнлардан ўтиши кераклиги маълум қилинди

    19.08.2020, 18:35

    Тўрткўлда фуқаро ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилгач, комага тушиб вафот этди. Ҳолатни прокуратура ўрганмоқда

    19.08.2020, 17:57

    Дилшод Икромов Uzcard бош директори этиб тайинланди

    19.08.2020, 17:30

    Ургутда «Москвич» ҳайдовчиси велосипеддаги 5 ёшли болани уриб юборди. Болакай касалхонада вафот этди

    19.08.2020, 17:06

    Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми илк бор 34 млрд доллардан ошди

    19.08.2020, 16:32

    Самарқандда Cobalt ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

    19.08.2020, 16:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жефф Безоснинг қаллиғи Парижда дабдабали қиз базмини ўтказди

    Лайфстайл | 18 май, 17:55

    Хитой компанияси Сурхондарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилди

    Ўзбекистон | 18 май, 17:25

    “Манчестер Сити” иккита футболчи учун салкам 185 миллион евро сарфлашга тайёр

    Спорт | 18 май, 16:56

    Рианна уч йил деганда янги қўшиқ чиқарди

    Лайфстайл | 18 май, 16:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.