Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 18 август соат 23:30 дан 19 август соат 23:30 гача коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 594 та ҳолат аниқланди. Кетма-кет учинчи кун касалланиш ҳолатлари 600 тага етмаяпти. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 37112 нафарга етди.

ССВ ҳисоби бўйича 248, «Дарё» ҳисоби бўйича 257 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

ССВ ҳисоби бўйича 248, «Дарё» ҳисоби бўйича 257 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

Янги касалланиш ҳолатлари

Янги касалланган 594 кишининг 537 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
  • Тошкент шаҳрида — 359 нафар;
  • Тошкент вилоятида — 128 нафар;
  • Самарқанд вилоятида — 32 нафар;
  • Наманган вилоятида — 6 нафар;
  • Андижон вилоятида — 4 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикасида — 3 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида — 3 нафар;
  • Навоий вилоятида — 2 нафар.
Шунингдек, Ўртасарой карантин марказида хориждан келган 57 нафар фуқаро орасида COVID-19 аниқланган.

Кун давомида 8 та ҳудудда коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди.

Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

ССВ Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди.

Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 79 ёшли М.К. исмли аёл вафот этган.

Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшаган 80 ёшли А.К. исмли эркак вафот этган.

Учинчи ўлим. Андижон вилоятининг Андижон туманида яшаган, Тошкент тиббиёт академияси клиникасида даволанган 48 ёшли М.Х. исмли эркак вафот этган.

Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 83 ёшли Л.Б. исмли аёл вафот этган.

Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 57 ёшли А.Х. исмли эркак вафот этган.

Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 248 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 257 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 19 июль куни Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова, 22 июлда бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. 31 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси, 53 ёшли Хайриддин Шермуҳамедов, 1 август куни Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов 58 ёшида вафот этгани хабар берилди. Бироқ ушбу тўққиз ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 920 нафар бемордан 330 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Касалликдан даволаниш

19 август куни Ўзбекистоннинг 11 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 721 нафари соғайди. Охирги 21 кун ичида 20 марта бир кунда соғайганлар сони кунлик касалланиш кўрсаткичидан юқори бўлмоқда.

Янги тузалганларнинг

  • 424 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 142 нафари Тошкент вилоятида;
  • 79 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 25 нафари Наманган вилоятида;
  • 15 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 13 нафари Хоразм вилоятида;
  • 8 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 5 нафари Жиззах вилоятида;
  • 4 нафари Андижон вилоятида;
  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 2 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига ССВ аниқлик киритмаган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 37 112 нафар бемордан 32 944 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди