Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Рустам Калонов шаҳар ҳокимининг жамоатчилик, маҳалла ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Рустам Калонов 2017 йилдан 2020 йилгача «Нуроний» жамғармасининг Тошкент шаҳар кенгаши раиси, 2020 йилдан Тошкент шаҳар ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари сифатида ишлаб келган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоатчилик, маҳалла ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими Президентнинг 2018 йил 17 августдаги «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги фармонига мувофиқ жорий этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил январь ойида Рустам Калонов халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси этиб тайинланганди. Шунингдек, Рустам Калонов Сенатнинг Тошкент шаҳридан сайланган аъзоси ҳам ҳисобланади.
Изоҳ (0)