Президент Шавкат Мирзиёев 17 август куни хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Тадбир аввалида мамлакатда пандемия билан боғлиқ вазият таҳлил қилинган. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Албатта, коронавирусга қарши кураш ишларини кескин кучайтирганимиз натижасида зарарланганларга нисбатан соғайганлар кўпаймоқда. 5 кун олдин даволанганлар 77 фоиз эди, кеча кечқурунга келиб уларнинг сони 87 фоизга етди.Аввалроқ Шавкат Мирзиёев карантин юмшатилгани сабабли COVID-19 тарқалиши хавфи сезиларли даражада ошиши мумкинлигини айтган эди.Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 23 мартдан эътиборан оммавий тадбирлар, хусусан, тўй-маросимларнинг ўтказилиши тақиқланган эди. Ушбу тақиқдан сўнг тўй маросимларини ўтказишга уринганларга нисбатан ҳатто жиноят иши ҳам қўзғатилди. Мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашиб, нисбатан назорат остига олингач, Республика махсус комиссиясининг 30 майдаги қарори билан «яшил» тоифага киритилган ҳудудларда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.Куни кеча, мана, 40 га яқин Россиядан ва 10 нафар Хитойдан жуда тажрибали мутахассислар келди, улар шифокорларимизга ёрдам бериш бўйича чора-тадбирлар кўрмоқда. Лекин ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Хабарларингиз бор, аҳолининг кўп сонли мурожаатларини инобатга олиб, 15 августдан карантин талабларини юмшатиш ҳамда 20 августдан қўшимча енгилликлар яратиш бўйича Республика махсус комиссияси қарор қабул қилди.
Ижтимоий тармоқлардаги фикрларни, маҳалла раислари, Маҳалла вазирлигининг кўплаб мурожаатларини инобатга олиб, карантин талабларини анча юмшатишга мажбур бўляпмиз. Бугун халқимиз ва мутасадди раҳбарларимизни яна бир бор қаттиқ огоҳлантирмоқчиманки, карантин юмшатилди дегани, Ўзбекистонда касаллик йўқ, дегани эмас. Бизда касалликка чалинишнинг кунлик сони камайгани йўқ. Ҳар бир фуқаромиз масъулиятли бўлиб, раҳбарлар, айниқса, маҳалла раислари, «участковой»-мелисалар, туман сектор раҳбарлари иложи борича ҳар куни халқимизни огоҳликка чақириши керак.
Ҳар бир фуқаромиз ўзининг соғлиғига ўзи эҳтиёт бўлиб, карантин вақтида орттирган жуда катта тажрибамизни инобатга олиб, яшашга, ишлашга ўрганишимиз керак ва шундай қилишга мажбурмиз. Ҳаммамиз учун бу ҳаётий мажбурият бўлиши керак ҳозир. Барча даражадаги ҳокимлар, сектор раҳбарлари, айниқса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, маҳаллалар, ички ишлар ва барча бошқа вазирликлар тегишли ҳудуд ва соҳалардаги коронавирус билан боғлиқ вазиятга шахсан жавобгар.
Беморларнинг 87 фоизини даволангани бу жуда катта рақам. Лекин бу рақамлар тагида шифокорларимизнинг қаҳрамонона меҳнати, орттирган тажрибаси турибди. Ана шуларнинг барчасини инобатга олиб, жойларда ҳар бир сектор раҳбари ҳар бир соҳа вакилини, у тадбиркор бўладими, катта, ўрта ёки кичик корхона бўладими, транспорт бўладими, яна бир марта ҳаммасини огоҳлантириши керак.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашаётгани сабабли 10 июлдан бошлаб мамлакатда тўйларни ўтказиш яна тақиқланганди. Ўзбекистонда карантин юмшатилиши асносида, 15 августдан бошлаб 30 кишилик тўйлар ўтказилишига, маҳаллий авиа ва темир йўл қатновларига рухсат берилган. Шунингдек, 17 августдан масжидлар фаолияти ҳам қайта йўлга қўйилган.
Изоҳ (0)