Ижтимоий тармоқларда Бош прокуратура масъул ходими Алишер Ҳошимов коронавирус инфекцияси таъсиридан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
«Xabar.uz»нинг маълум қилишича, Бош прокуратура матбуот хизмати ходимнинг вафотини тақсдиқлаган ва марҳум вирус инфекциясидан эмас, балки инсульт оқибатида дунёдан ўтганини таъкидлаган.
«Ўлимга нима сабаб бўлмасин, бу — нафақат марҳумнинг яқинлари, балки тизим учун ҳам катта йўқотишдир. Зеро Алишер Ҳошимов оқибатли, меҳнаткаш ва самимий инсон сифатида ҳамкасблар эътиборини қозонган эди», — дея матбуот хизмати сўзларини келтирмоқда нашр.
Мавзуга доир: Ўзбекистон Олий судининг 32 ёшли ходими вафот этди
Изоҳ (0)