АҚШда олимлар COVID-19 коронавирус инфекциясининг дастлабки белгилари қай тартибда кечишини таҳлил қилди. Бу ҳақда Frontiers in Public Health журналида мақола чоп этилган.
Олимлар ушбу тадқиқотида 55 минг нафардан зиёд беморнинг ҳолатини таҳлил қилган.
Шу тариқа, COVID-19 инфекциясининг асосий белгилари қуйидаги тартибда пайдо бўлиши кўпроқ кузатилгани аниқланган: дастлаб иситма, кейин йўтал, мушаклардаги оғриқлар, кўнгил айниши баъзида қайт қилиш, ич кетиши кузатилади.
Америкалик олимларнинг таъкидлашича ушбу янгилик касалликни ўз вақтида аниқлаш ва беморларга сифатли тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга.
Изоҳ (0)