Йирик халқаро компаниялар Беларусь давлат телеканалларида ўз рекламаларини беришни тўхтатмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Маълум қилинишича, кўплаб йирик компаниялар аллақачон давлат телеканалларидан ўз рекламаларини олиб ташлаган. Жумладан, Danone, Nestle ва бошқа йирик компаниялар Беларуснинг давлат телеканалларида ўз рекламаларини тўхтатган.
Қайд этилишича, кўплаб йирик реклама берувчилар ўтган ҳафтадан бошлаб рекламаларини қайтариб олишни бошлаган.
Айни пайтда Беларусь давлат телеканаллари ходимларининг бир қисми иш ташлаб, норозилик намойишларида қатнашмоқда.
Изоҳ (0)