Тунги клублар, паблар ва барлар коронавируснинг тарқалиши жуда тез содир бўладиган энг хавфли масканлар сирасига киради. The Telegraph нашрида чоп этилган материалдаги экспертларнинг аксарияти шундай фикрни илгари сурган.
Ноттингем университетининг молекуляр биология бўйича профессори Жонатан Боллнинг айтишича, кўпинча одамлар бошқалар билан мулоқот қилиш учун шундай жойларга боради ва уларда ижтимоий масофаланиш қоидасига бўйсуниш деярли имконсиз.
Лестердаги Қироллик шифохонаси вирусологи Жулиан Танг ҳам алкогол маҳсулотини ичган одамлар турли меъёрларни унутиб, сархуш ҳолатда ниҳоятда эркин бўлиб қолишини таъкидлаган.
Шунингдек, нашрдаги мақолада Жанубий Кореядаги «суперюқтириш» ҳолати мисол сифатида эслатилган. Коронавирусга чалинган эркак бир кечада бешта бар ва тунги клубларга бориши оқибатида 100 кишига COVID-19 юқтирган. Эртаси куни эса COVID-19’ни аниқлаш бўйича тест топширган ва унда коронавирус инфекцияси борлиги маълум бўлган. Ушбу воқеадан кейин Сеул мэри шаҳардаги барлар ва тунги клубларни ёпиш ҳақида қарор қабул қилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)