Витаминларга бой, қувватлантирувчи қўй гўштидан тайёрланадиган бешбармоқ рецепти оиланинг барча аъзоси учун фойдали.

Фото: «Yeda.ru»

Зарур бўладиган масаллиқлар:

  • суякли қўй гўшти — 700 г;
  • пиёз — 3 дона;
  • ун — 2 стакан;
  • тухум — 2 дона;
  • таъбга кўра туз, лавр япроғи, қалампир.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Гўшт ювиб, идишга солинади. Устидан совуқ сув қоплагунча қуйилиб, қайнатишга қўйилади. Қайнаб чиққандан сўнг кўпиклардан тозаланади. Лавр япроғи, мурч, бир бўлак пиёз ва бошқа зираворлар қўшилади. Бир соат давомида қайнатилади;
  2. Гўшт қайнаб пишгунча хамир тайёрланади. Элакланган унга тухум қўшилади ва 50 мл сув, туз солиниб, хамир қорилади. Хамир бир оз юмшоқ бўлиши керак, шунда яхши ёйилади;
  3. Хамир юпқа қилиб ёйилгандан кейин 5 ва 7 см квадрат ўлчамида кесиб чиқилади. Ёпишиб қолмаслиги учун устига ун сепилади;
  4. Пишган гўштни олиб суякдан ажратилади. Гўшт майдалаб тўғралади;
  5. Бульонга эса қолган 2 та пиёзни майдалаб, туз ва мурч билан биргаликда солинади ва яна қайнатилади;
  6. Қайнаб чиққан бульонда эса хамирлар пишириб олинади.
  7. Таомни сузишдан аввал пиширилган хамирлар, устидан гўшт, пиёзлар ва бульон қуйилади. Бешбармоқ таомини истаганча кўкатлар билан безаш мумкин. Шунингдек, бульонни алоҳида идишларда ҳам сузиш тавсия этилади.

Ёқимли иштаҳа!