«Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи Хави каталон клуби ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида гапирди.

Фото: Ла Лига

Мессига «Барселона»,»Барселона»га эса Месси керак.

Улар уни хурсанд қилиши керак, чунки агар Месси бахтли бўлса, улар кўпроқ совринларни қўлга киритади.

Умид қиламанки, биз яна профессионал даражада учрашамиз. Жамоада футбол тарихидаги энг яхши ўйинчининг бўлиши — ғалабанинг гаровидир.

Хави, «Ас-Садд» бош мураббийи

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хави «Барселона»ни бошқариши мумкинлиги тўғрисида миш-мишлар тарқалди. Бироқ испаниялик мутахассис бу гапларга чек қўйиб, Қатар клуби билан шартномасини узайтирди.