ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас Европа Чемпионлар Лигаси 1/2 финал босқичидан ўрин олган «Лейпциг»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Кейлор Наваснинг сон қисмида оғриқ бор. Текширув ва МРТ натижалари ҳам шикастланишини тасдиқлади. Қайта кўрик шанба, 15 август куни бўлиб ўтади, аммо унинг «Лейпциг»га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида.Эслатиб ўтамиз, Навас мусобақанинг чорак финалида «Аталанта»га қарши ўйиннинг 79-дақиқасида ўзини ноқулай ҳис қилгани учун алмаштирилганди.ПСЖ баёноти
Чемпионлар Лигаси 1/2 финалидан ўрин олган ПСЖ —«Лейпциг» ўйини 18 август санасига белгиланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)