• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қибрайда ўлиги чамадон ичидан топилган фуқарони ўлдирганликда гумонланиб қўлга олинганлардан бири РШТЁИМ раҳбар ходими эканлиги маълум бўлди

    Тошкент вилояти Қибрай туманида саёҳат чамадонидан мурда топилгани, жасад 1968 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, пойтахтнинг Яккасарой туманида истиқомат қилиб келган Ш.Очилов бўлиб чиққани, марҳум илгари Ўзбекистон Олий судида таъминотчи вазифасида ишлагани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура ҳолат бўйича икки киши гумонланиб ҳибс олинганини маълум қилди.

    Фото: Бош прокуратура

    Фото: Бош прокуратура

    Тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 97, 169 (ўғрилик), 227 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) ва 241-моддалари (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) билан айб эълон қилиниб, уларга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    «Gazeta.uz»нинг идора матбуот хизматига таяниб ёзишича, 7 август куни эрталаб марҳум уйидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидаги (РШТЁИМ) таниши Р.Х.нинг олдига чиқиб кетган.

    Маълумотларга кўра, Р.Х. 2009 йилдан буён РШТЁИМда раҳбар лавозимида ишлаб келади. Тергов давомида қотиллик содир этилишига Очилов томонидан унинг оиласи ва фарзандларига қилган таҳдиди, ўзига нисбатан яхши муносабат талаб қилган, шунингдек, Очилов билан муносабатда бўлган марказ ходимасига бўлган рашки сабаб сифатида кўриб чиқилмоқда.

    «7 август куни, тахминан, соат 09:05 да Р.Х. Ш.Очилов қабулга келганидан фойдаланиб, уни бўш хонага олиб кирган, тиббиёт кушеткасига жойлаштириган ва келиб чиққан келишмовчилик оқибатида унинг бошига тўмтоқ қаттиқ жисм билан урган, шундан сўнг бўғган. Жиноятни яшириш мақсадида у Ш.Очиловнинг танасини ўзининг йўл чамадонига жойлаштирган ва таниши А.М. (тошкентлик, вақтинча ишсиз) билан уни Gentra автомобили юкхонасига ортиб, соат 20:00 лар атрофида Қибрай туманидаги Бўзсув каналига ташлаб кетган», — дейилади тергов маълумотларида.

    Бундан ташқари, Очиловнинг қўл сумкасидан 660 минг сўм ва 230 доллар ўғирланган, унинг паспорти ёқиб юборилган, ҳайдовчилик ва хизмат гувоҳномалари қайчиланиб, каналга ташлаб юборилган.

    Суд-тиббиёт экспертизасининг 8 августдаги хулосасига кўра, Очилов бўйин органлари тўмтоқ буюм ёрдамида босилиши оқибатида юзага келган механик асфиксия, ёпиқ бош мия жароҳати ва бошқа жароҳатлар оқибатида вафот этган.

    «Тергов давомида айбланувчи Р.Х.нинг автомобили юкхонасидан қон доғлари топилди. Ёқиб юборилган паспорт қолдиқлари Қибрай туманидаги «Фидокор» маҳалласининг чиқиндихонасидан, дарахтлар орасидан эса ‘Ёсин’ сурати туширилган китоб ва Очиловнинг сумкасидаги эркаклар одеколони топилган. Бу каби қон доғлари, шунингдек, травматология бўлинмасининг 1-сонли кабинети поли ва деворларида ҳам аниқланган. Айбланувчининг хизмат хонаси ва телефони хотирасидан марказ ходимаси билан биргаликда тушган суратлари топилган. А.М.нинг квартирасида ўтказилган тинтув давомида қора футболка, шим ва оёқ кийим далилий ашё сифатида олинган. Буларнинг барчаси жиноят иши материалларига қўшиб қўйилган», — дейилади хабарда.

    Айбланувчилар дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ҳибсга олинган. Суд-тиббиёт, суд-биологик, дактилоскопик ва суд-кимёвий экспертизалар белгиланган. Терговни Тошкент вилояти прокуратурасининг ўта оғир жиноятлар бўйича бўлими олиб бормоқда.

    Мавзуга доир: Хотинини чавақлаб ўлдирган самарқандлик эркак лезвия билан ўз жонига қасд қилди. Тирик қолган эр қасддан одам ўлдиришда айбланмоқда

    13.08.2020, 10:57   Изоҳ (0)   101659
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уйи тинтув қилинган қашқадарёлик блогерлар ишини вилоят ИИБ Тергов бошқармаси давом эттирадиган бўлди

    13.08.2020, 09:50

    Сирдарёда ноқонуний йўл билан 500 млн сўмдан зиёд маблағни ўзлаштирган «Агробанк»нинг туман филиали раҳбарига жиноят иши очилди

    13.08.2020, 08:34

    Ўзбекистонда туристик йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилди

    13.08.2020, 08:05

    Олий таълим вазирлиги: Ижодий имтиҳон ва тест олинадиган йўналишларда фақат тест имтиҳонлари бўлади

    13.08.2020, 07:09

    Ўзбекистонда ижтимоий тармоқ саҳифалари администраторлари даромад солиғи тўлайдими?

    13.08.2020, 06:41

    Ўзбекистонда COVID-19 беморларини шифохонадан ташқарида даволаган тиббиёт ходимлари жазоланиши ҳақида қўшимча изоҳ берилди

    13.08.2020, 06:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.