Ўзбекистонда 12 август соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони сони 232 нафарга кўпайиб, жами касалланиш ҳолатлари сони 32 215 тага етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 155 таси Тошкент шаҳрида,
- 23 таси Самарқанд вилоятида,
- 23 таси Бухоро вилоятида,
- 15 таси Сирдарё вилоятида,
- 6 таси Тошкент вилоятида,
- 6 таси Қашқадарё вилоятида,
- 4 таси Қорақалпоғистонда
«Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли Ш.А. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 55 ёшли Б.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди», — дейилади ССВ ахборотида. Шу тариқа, ССВ ҳисоби бўйича коронавирус қурбонлари сони расман 208 нафарга етди.
Ҳозиргача беморларнинг 24 090 нафари (75 фоизи) соғайган. «Ҳозирда мамлакатимизда 7 917 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда», — дейилади ССВ ахборотида.
Изоҳ (0)