«Дарё» мухбирининг хабар беришича, Фарғона вилоятида суд томонидан белгиланган жазо талабларига тўлиқ амал қилиб келаётган 26 нафар маҳкум содир этган жиноятидан тўғри хулоса чиқариб, ижобий томонга ўзгарганлиги учун муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилинди.
Қайд этилишича, Фарғонада вилоят прокуратураси ташаббуси билан маҳкумларни назорат қилишга доир электрон дастур ишга туширилган. Мазкур дастур вилоят ИИБ пробация хизмати ҳисобида турувчи маҳкумларнинг белгиланган тартибда жазо ўташини назорат қилиш, келгусида улар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олишга хизмат қилади.
Таъкидланишича, дастур ишга туширилганидан кейин 40 нафардан ортиқ маҳкум ишга жойлаштирилиб, чегирма пуллари давлат бюджетига йўналтирилган.
Суд томонидан тайинланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб, тузалиш йўлига кирмасдан, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойил бўлган 18 нафар маҳкумнинг жазоси оғирроқ турга алмаштирилган.
Изоҳ (0)