• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда камбағал ва ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўргатиш тизими жорий этилади

    Ўзбекистон Президентининг «Камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    Фото: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати

    Қарордан асосий мақсад — камбағал ва ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишнинг янги тизимини жорий қилиш, уларни касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш жараёнларини ташкил этиш, эҳтиёжманд аҳоли ва ногиронлар иш билан бандлигини таъминлашга оид қўшимча чораларни амалга ошириш ҳисобланади.

    Қарор билан:

    • камбағал ва ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишчи кучининг рақобатбардошлигини ошириш дастури тасдиқланди;
    • Россияда фаолият юритаётган меҳнат мигрантларини ўқитиш чоралари белгиланди.
    Қарор орқали тизимни жорий этиш учун зарур бўладиган молиявий харажатлар ажратилди ҳамда уларнинг манбалари, йўналишлари ва кўламлари белгиланди.

    Қарорда кўзда тутилган камбағал ва ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш тизими Қорақалпоғистон ва вилоятларда «Ишга марҳамат» мономарказларини, шунингдек, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкентда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларини, Тошкент шаҳри туманларида қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларини, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларини, нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ўз ичига олади.

    Ҳужжат орқали аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга, тадбиркорлик асослари ва хорижий тилларга ўқитишга, нодавлат сектори имкониятларидан кенг фойдаланиш учун давлат ёрдамини бериш механизми жорий қилинади.

    Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ташкил этиш учун вазирликнинг «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларининг бинолари, маҳаллий ҳокимият ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига кўра бошқа бўш турган бинолар ёки уларнинг бир қисми оператив бошқарувга ёки узоқ муддатли имтиёзли ижарага берилади.

    Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига ўқув дастурлари ва ўқитувчиларни мустақил танлаш ҳуқуқи берилади. Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари бинолари бир қисми берилган тақдирда — мазкур марказларнинг ўқув жиҳозлари ва анжомларидан имтиёзли фойдаланиш имкони яратилади.

    Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ўқитиш, бунда давлат буюртмасининг кафолатланган энг кам даражасидан фойдаланиш белгиланган.

    Қарорга мувофиқ «Ишга марҳамат» мономарказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари битирувчиларининг касбий малакасини халқаро WorldSkills стандартлари асосида баҳолаш, шунингдек баҳолашдан муваффақиятли ўтган битирувчиларга мамлакатда ва хорижий давлатларда тан олинадиган Skills паспорти берилади.

    Мономарказлар ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан битирувчиларга берилган ўқишни тамомлаганликни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда Skills паспорти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилади.

    Ушбу лойиҳалар ижросини таъминлаш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 150 миллиард сўм маблағ ажратилади.

    Шунингдек, мазкур қарорда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар бир ҳудудда камида биттадан «Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» бўйича нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари ўртасида очиқ танлов ўтказилади.

    Қарор билан «Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» танлови ғолибларининг лойиҳаларини рағбатлантириш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 50 миллиард сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.

    Бу муҳим тадбирларни амалга ошириш натижасида ҳар йили 60 минг нафарга яқин ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга бепул ўқитиш имконияти юзага келади, 25 мингдан зиёд ногиронлиги бўлганларнинг бандлиги таъминланади.

    Республика ишчи гуруҳи давлат ва нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари самарали фаолият юритишини ҳамда сифатли ва халқаро стандартларга жавоб берадиган касб-ҳунарга ўқитиш тизими жорий этилишини ташкиллаштиради, шунингдек, ушбу мақсадда ажратилаётган маблағларнинг манзилли сарфланишини таъминлайди.

    Қарор билан тасдиқланган Аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишчи кучининг рақобатбардошлигини ошириш дастури эса аҳоли бандлигига кўмаклашиш соҳасида хизматлар кўрсатиш сифатини яна-да оширишга ва бу борада норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлашга, бандлик соҳасида узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқишга ҳамда яратилган иш ўринлари ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ахборот алмашинувини ташкил этишга хизмат қилади.

    Бундан ташқари, 800 мингдан ортиқ фуқаро ва иш берувчиларга бандлик ва меҳнат соҳасида давлат хизматлари кўрсатилади, шу жумладан 410 минг аёллар ва 300 минг ёшларнинг бандлиги таъминланади.

    Мавзуга доир:

    • 9-синф битирувчиларининг касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топшириш муддати ва тартиби маълум қилинди
    • «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Ўзбекистондаги ишсизларга нималарни ваъда қилмоқда?
    • Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида биттадан намунали коллеж, техникум ва касб-ҳунар мактаби ташкил этилади

    12.08.2020, 12:11   Изоҳ (0)   26277
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Ўзбекистонда мазкур йўналишдаги ишларни олқишлади

    12.08.2020, 11:57

    Навоийдаги мактабда ўқитувчиларга устама ҳақ тўлашда қонунбузарликка йўл қўйилгани маълум бўлди

    12.08.2020, 10:55

    Фарғонада 26 нафар маҳкум муддатидан олдин жазодан озод этилди

    12.08.2020, 10:55

    Жиззахда коронавирус тарқалиши ҳақида асоссиз маълумот тарқатган шахсга суд ҳукми ўқилди

    12.08.2020, 10:29

    АҚШда яшаётган ўзбекистонлик вирусолог одамнинг устига хлор сепиш коронавирусга қарши ҳимояда самара бермаслигини айтди

    12.08.2020, 08:34

    Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида мактаблар ташкил этилади

    12.08.2020, 07:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари



    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия ва Иордания Ғазо аҳолисига ёрдам бериш учун “ҳаво кўприги” ташкил қилади

    Дунё | 28 июл, 23:46

    Ҳиндистонда бир ёшли бола қўлига ўралган кобрани тишлаб олди

    Дунё | 28 июл, 23:35

    Мираброр Усмонов кубоги — 2025. Ўзбекистон U-23 ҳал қилувчи баҳсда Японияга мағлуб бўлди

    Спорт | 28 июл, 23:21

    “Трамп ультиматум муддати тугаганидан сўнг қандай ҳаракат қилиши номаълум” — The Guardian

    Дунё | 28 июл, 23:21

    Истанбулдан Тошкентга учган Uzbekistan Airways самолёти носозлик сабаб ортга қайтди

    Ўзбекистон | 28 июл, 23:09

    “Россия-Украина уруши аллақачон тугаши керак” — Эрдўғон 

    Дунё | 28 июл, 23:00

    Машҳур бастакор Султонали Раҳматов 55 ёшида вафот этди

    Ўзбекистон | 28 июл, 22:38

    Бу йил Андижон вилояти экспортини 1,5 млрд долларга етказиш белгиланган. Режа бажариладими?

    Ўзбекистон | 28 июл, 22:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.