Тошкентда янги қурилган 3 қаватли кўприкка ёндош бўлган Махтумқули кўчасидан Паркент кўчасига ўтиш йўли вақтинча ёпилади, деб хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги.
Ўтиш йўли таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 13 август соат 11:00 га қадар ёпилади.
«Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланишни тавсия қиламиз. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади ҳокимлик хабарида.
Изоҳ (0)