Австралиялик автомеханик Фил Хокен VW Т2 базасида яратилган Volkswagen Jurgen Autovillа кэмперини сотиб олди. Кузови шикастланган машинани у беш минг долларга харид қилган, бироқ у ушбу нархни 12 баробар оширишга муваффақ бўлган, деб хабар беради Motor.
Хокен Volkswagen Jurgen Autovillа’ни реставрация қилиш билан етти ой шуғулланган. Австралиялик эркакнинг сўзларига кўра, у автомобилни том маънода нолдан қайта йиғишга мажбур бўлган. Занглаб кетган кузов панеллари ҳамда ёғочдан ишланган модулнинг чириган асослари янгисига алмаштирилган. Хокен машина ичига икки кишилик ётоқ, санузел, плитали ошхона ва музлаткич ўрнатган.
Volkswagen’нинг «ялпоқ» оригинал двигатели ўрнини Subaru Forester’га тегишли икки литрли EJ20 «атмосфера»си эгаллаган. Механик машинани таъмирлашга 30 минг доллар сарфлаган.
Реставрацияни якунлаган Хокен кэмперни кимошди савдоларига қўйган. Савдолар бошланганидан 17 соат ўтиб, автомобиль 60 минг долларга сотилган. Ретро кэмперга бўлган улкан талаб механикни илҳомлантириб юборган: у яна учта эски Volkswagen Transporter Kombi сотиб олган, ҳозирда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)